Ашуров Азимжон Мирзажановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз скелети шикастланган беморларда, фронтит ва сфеноидитни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология, 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.Dsc/Tib37.
Илмий маслаҳатчилар: Арифов Сайфиддин Саидазимович тиббиёт фанлари доктори, профессор, Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Кривопалов Александр Александрович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори; Амануллаев Рустам Азимжанович. тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Астана тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз скелети шикастланган беморларда пешона ва асосий бўшлиқлар анатомик хусусиятлари, организмнинг иммунологик кўрсаткичларига асосланиб, фронтитлар ва сфеноидитлар диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шикастланишдан кейинги даврда, посттравматик фронтит ривожланишида, пешона бўшлиғи табиий найи 12,4мм. дан узун бўлиши ва сагитал ўқ билан ҳосил қилувич бурчак 30о катта бўлиши, яллиғланиш ривожланишидаги аҳамияти аниқланган;
юз суяклари жароҳатларида, пешона ва асосий бўшлиқларнинг синиш жойлашуви,шакли, жароҳатлари синусит ривожланишидаги аҳамияти мақсадли равишда аниқланган;
нур диагностикасида пешона ва асосий бўшлиқларнинг шикастланиш ҳолатидаги яллиғланишга мойиллик хусусиятлари аниқланган;
шикастланишдан кейинги фронтитли беморларда экссудатнинг цитологик манзарасида ёғ моддалари, ўзгармаган эритроцитлар борилиги яллиғланиш муддати қисқалигидан, макрофаглар, полибластлар борлиги ялиғланиш муддати узоқлигидан далолат бериши исботланган;
шикастланишдан кейинги фронтитли беморларда иммун тизимининг абсолют ва нисбий хужайравий иммунитет СD3+ миқдорининг пасайиши аниқланган;
юз-мия қўшма жароҳатлардан кейинги постравматик синуситлар клиник кечиши, умумий оғир ҳолат остида яққол намоён бўлмаслиги сабабли, бу беморларда эндоскопик текширишлар, бўшлиқни зондлаш ўтказилиши шартлиги истобланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЮСШ беморларда фронтит ва сфеноидларни диагностикаси ва даволаш мавзусидаги илмий иш натижалар асосида:
“Эксудатив сфеноидитлар диагностикаси” услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29майдаги № 8н-д/217-сон маълумотномаси). Бу қўлланма амалда эксудатив сфеноидитларни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
“Комплексное лечение сфеноидитов” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29майдаги № 8н-д/218-сон маълумотномаси). Бу қўлланма амалда нотравматик асосий бўшлиқ касалликларини ташхислаш ва даволаш натижалари самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Диагностики и лечения постравматических фронтитов и сфеноидитов» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29майдаги № 8н-д/219-сон маълумотномаси). Бу қўлланма амалда юз шикастланишидан кейинги фронтит ва сфеноидитларни ташхислаш ва даволаш натижалари самарадорлигини ошириш имконини берган;
ЮСШдан кейинги фронтит ва сфеноидит ташхисини ва даволаш усулини самарали баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар клиник амалиётга, хусусан, 7-шаҳар касалхонаси (2019 йил 5 июль тасдиқланган маълумотнома). (Тошкент шаҳри) ва ТМА клиникаларида ЛОР бўлимларида киритилди. Олинган тадқиқот натижаларини клиник амалиётда қўлланилиши, ЮСШдан кейинги фронтит ва сфеноидитни даволаш самарадорлигини ошириш, мия, кўз косаси ичи ва септик асоратларни камайтириш имконини берган.