Каримова Нилуфар Иргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бронхиал астма шаклланишини комплекс бахолаш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib394.
Илмий раҳбар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc 04/30.12.2019.Tib. 29.01.
Расмий оппонентлар: Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори; Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қайталанувчи обструктив бронхит билан касалланган болаларда клиник, биокимёвий ва иммунологик хусусиятларни ўрганиш, бронхиал астма эҳтимолини аниқлаш ва даволашнинг дифференциал схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда обструктив бронхит ва бронхиал астманинг шаклланиши ва ривожланишидаги муҳим прогностик хавф омиллари, перинатал ҳолатлар, пассив чекиш, оғирлашган преморбид фон, кўкрак билан боқиш қоидаларини бузилиши, оғирлашган аллергоанамнез, ҳамрох ва ўтказилган касалликлар ўрни исботланган;
D витаминининг роли ва унинг болаларда обструктив бронхит ва бронхиал астма ривожланишининг клиник кўриниши ва таъсири аниқланган;
обструктив бронхит ва бронхиал астма касалликлари бўлган беморларнинг иммунитет, про ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичларига D витамининг патогенетик ахамияти аниқланган;
илк бор обструктив бронхит ва бронхиал астмани қон зардобидаги D витамини таркиби ва иммунитет ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган дифференциал даволаш усуллари такомиллаштирилган;
обструктив бронхитлар ва бронхиал астма билан касалланган беморларни D витамини ва иммунитетни кучайтирувчи воситаларни қўллаш орқали касалликнинг ремиссия муддатини узайтирувчи комплекс даволаш усулининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда бронхиал обструкция синдроми билан боғлиқ ўткир респиратор касалликларни даволаш, реабилитация қилиш ва олдини олишнинг патогенетик хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий натижалар асосида:
“Болаларда бронхиал астмани ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг замонавий усуллари” услубий тавсиялари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги №8н-р/209-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда БОС билан кечадиган касалликларни бронхиал астмага ўтишининг олдини олишни башорат қилишга, самарадорликни ошириш, аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини ўрганишга хизмат қилган;
Ривожланишнинг патогенетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бронхиал обструкция синдроми билан кечадиган болаларда ўткир респиратор касалликларни даволаш, реабилитация қилиш ва олдини олиш Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг пулмонология ва аллергология бўлимларида ва Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги кўп тармоқли болалар тиббий марказларида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 15 октябрдаги №8н-д/207 маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар касалликни ўз вақтида аниқлаш, даволаш сифатини яхшилаш, бронхиал обструкциянинг профилактикасига ва рецидивларни камайтиришига имкон яратган.