Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиямухамедова Рано Миргиясовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дори воситалари таъминотида ахборот хизматларининг услубий ва назарий асосларини такомиллаштириш», 15.00.03 – Фармацевтика ишини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Far26.
Илмий раҳбар: Зайнутдинов Хикматулла Суннатович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Суюнов Низом Давурович, фармацевтика фанлари доктори; Ибрагимова Муҳаббат Яхяевна, фармацевтика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолини дори воситаларидан (ДВ) оқилона фойдаланишида ахборот билан таъминланиш даражасини ошириш, дори воситаларини рўйхатга олишда рецептсиз тоифаларини белгилаш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рецептсиз бериладиган ДВ рўйхатига киритишда шаффофликни таъминловчи тоифа мезонлари ишлаб чиқилган;
экспертлар гуруҳи таҳлили натижаларини математик-статистик баҳолаш асосида ДВни рецептсиз тоифасига киритиш методикасининг лойиҳаси ишлаб чиқилган; 
мутахассислар томонидан истеъмолчиларга ДВ муомаласида кўрсатиладиган фармацевтика ёрдами хизматлари автоматлаштирилган усул асосида такомиллаштирилган;
ДВдан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда истеъмолчиларга кўрсатиладиган ФЁ хизматларини такомиллаштиришда электрон дастурий таъминот ва тиббий маълумотлар базаларининг шакллантирилиши мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дори воситалари таъминотида ахборот хизматларининг услубий ва назарий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
дори воситаларини рецептсиз тоифасига киритиш мезонлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги 96-сон «Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи иловасини шакллантиришда фойдаланилган («Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКнинг 2019 йил 19 ноябрдаги 29/09-4459-сон маълумотномаси; Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 2019 йил 15 ноябрдаги 25-23/2975-сон хулосаси). Натижада рецептсиз бериладиган ДВнинг рўйхатини халқаро стандартлар ва шаффофлик асосида тузиш имконини берган;
ишлаб чиқилган «Apteka-info» дастури «Тошкент шаҳар Дори-Дармон» АЖ ва «Тошкент вилоят Дори-Дармон» АЖ томонидан тизимдаги дорихоналар амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 8н-3/77-сон маълумотномаси). Натижада ДВ товар айланмаси бўйича рентабеллик кўрсаткичларини 0,30% дан 0,50% гача ошириш имконини берган;
«Маҳаллий ишлаб чиқариладиган рецептсиз сотиладиган дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномалар тўплами» ва «Рецептсиз сотиладиган дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномалар тўплами»  Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 4 июндаги 8н-н/1-сон; 2014 йил 30 июндаги 8н-м/2-сон маълумотномалари). Натижада соҳа мутахассислари ва аҳолига ДВнинг чакана реализациясида улардан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича зарур маълумотларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish