Адизов Шаҳобиддин Муҳаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Vinca erecta индол алкалоидлари ва уларнинг ҳосилаларини кристалл тузилиши», 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/K35.
Илмий раҳбар: Ташходжаев Баходирходжа, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03
Расмий оппонентлар: Кадирова Шахноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Vinca erecta ўсимлигидан асосий индол алкалоидларининг янги ҳосилалари синтези, уларнинг монокристалларини олиш, физик-кимёвий хоссаларини ва кристалл тузилишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рентген структуравий анализ таҳлили натижасида 31 та модданинг кристалл сингониялари: триклиник, моноклиник, тригонал, орторомбик, гексоганал бўлиши аниқланган;
кристалл структуралардаги молекулаларнинг геометрияси, конформацияси ҳамда ички ва молекулалараро таъсир характерлари асосланган;
индолин қатори алкалоидларидаги N1 ва N4 атомларининг тетраэдрик гибридланган ҳолати қўш тузлар ҳосил бўлиши, ушбу қатор алкалоидларининг турли алкил галогенидлар билан реакцияга киришиши ва α-метилениндолин, индол, индоленин, 2-оксиндолин қатори алкалоидларидан фарқ қилиши аниқланган;
кристалл тузилиши ўрганилган 12-гидрокси-, 12-метоксинорфлуорокурарин N4-метилат асослари цвиттер ион шаклда бўлиши ва 12-гидроксинорфлурокурарин N4-метилат асоси димер молекулаларнинг олтинчи тартибли айланма симметрия ўқи 65 бўйлаб таҳланиши натижасида кристаллда ячейканинг c ўқи бўйлаб ҳажми 1277 Å3 бўлган канал типидаги бўшлиқ ҳосил қилиши асосланган;
(±)-винкадифформин асоси ва (-)-винкадифформин йод метилат молекуляр тузилиши азот атоми инверцияси ҳисобига фарқ қилиши аниқланган;
оксоиндолин ядросини уч ҳалқага нисбатан йўналишини характерловчи (С8-С7-С6-С5 атомлар) торсион бурчаги майдинда, изомайдинда ва винеринда C/D/E мос равишда транс- ва цис ҳолатда бирикканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Vinca erecta ўсимлиги таркибидаги индол алкалоидлар ва уларнинг ҳосилаларини кристалл тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
31 та индол алкалоидларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam, CCDC номерлари 1960952, 1897936, 1897669, 1897666, 1897662, 1897661, 1575996, 1575989, 1575984, 1575983, 1575400, 1501274, 1501273, 1501272, 1501271, 1454633, 1453209, 1447824, 1438788, 1438781, 1438706, 1438703, 1041541, 1038564, 978766, 978764, 978760, 978579, 978578, 978577, 978576, 978575, 928723, 928724, 961853, 928725, 1454636 ва 1454645). Натижада индол алкалоидларининг физик-кимёвий ва геометрик параметрларини аниқлаш имконини берган;
индолин, α-метилениндолин ва оксиндол алклоидларнинг кристалл тузилишидан олинган маълумотларидан ФА-Ф7-Т185 рақамли “Табиий бирикмалар стереокимёси, метаболизми, молекуляр дизайни ва биологик нишонлар билан ўзаро таъсир механизми” ва ВА-ФА-Ф-6-010 рақамли “Табиий бирикмаларда гетероатомлар: молекулалараро таъсирлашув, рецепторли фарқлашув, фармакофорлар” мазусидаги фундаментал лойиҳаларда индолин, α-метилениндолин ва оксиндол алклоидларнинг кристалл тузилишларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 28 декабрдаги 4/1255-3376-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул структура-активлик бўйича препаратлар яратиш имконини берган;
РСА ёрдамида аниқланган кристаллографик маълумотларидан КА-5-006 рақамли “Органик моддалар физик-кимёвий хоссалари бўйича дата-центр информацион системани яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида янги бирикмаларнинг стереокимёси ва молекуляр тузилишини таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 28 декабрдаги 4/1255-3376-сон маълумотномаси). Натижада органик моддаларнинг дата-центр информацион системани яратиш имконини берган.