Рахимов Шерзод Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши (1991–2018 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.3.PhD/Tar192.
Илмий раҳбар: Юлдашев Махамадилхом Мамаюнисович, фалсафа фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019 Таr.56.01.
Расмий оппонентлар: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Давлетов Санжар Раджабович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2018 йиллaрда Ўзбекистондa ёшлaргa оид дaвлaт cиёcaтининг шaкллaниши боcқичлaри вa ривожлaниш хуcуcиятлaрини тaрихий нуқтaи нaзaрдaн очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари яратилиши ва унинг ривожланиши ўзбек халқи миллий хусусиятлари ҳамда жаҳон мамлакатларидаги ёшлaргa оид cиёcатга асосланган ҳолда 4 босқич(1991 – 1996, 1996 – 2001, 2001 – 2017, ва 2017 йилда то ҳозирги кунгача)да амалга оширилганлиги аниқланган;
Мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида Республикада янги ташкил этилган ёшлар ташкилоти фуқаролик жамиятининг мустаҳкам институти сифатида ёшларни жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаган бўлса-да улар орасидаги асосий ижтимоий ва иқтисодий муаммолар(тадбиркорлик, бўш иш ўринларини яратиш, уюшмаган ёшларни бирлаштириш)ни ечими борасида етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлмаганлиги кўрсатиб берилган;
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати мамлакат ёшларини жиплаштириш ва ижтимоий ҳимояси йўналишларида қатор амалий ишлар (ОЎЮ учун стипендиялар, аскарларни ОЎЮларига ўқишга кириш имтиёзлари, “Камолот” уйлари)ни олиб борганига қарамасдан Ўзбекистон ёшларини ислоҳатлар(ижтимоий-иктисодий, маданий)да фаол иштирокини таъминловчи оммавий ҳаракатга айлана олмаганлиги фактик материаллар асосида очиб берилган;
Замонавий янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини такомиллаштириш мақсадида «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» ва махсус «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг ташкил этилиши натижасида ёшларнинг ижтимоий, кундалик ва касбий муаммолари, ёшлар тадбиркорлигининг ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш учун ресурслар ажратиш йўналишларида жиддий ислоҳғатлар амалга оширилганлиги илмий асосда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши масалалари бўйича илмий асосда ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзга хос хусусиятлари, йўналишлари, мақсадлари ва ривожланиш омиллари ҳамда ёшлар сиёсатига доир халқаро тажрибага оид метериаллардан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2019 йил 7 июндаги 02/20–19 сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг жорий этилиши комиссия иш фаолияти доирасида мамлакатда ёшлар сиёсатини ривожлантиришга хизмат қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида қабул қилинаётган барча қонунларда ёшлар манфаатларини миллий қадриятлар ва ёшлар сиёсатига доир ҳалқаро тажрибадан келиб чиқиб ҳимоя қилиш имконини берган;
Ёшлар сиёсатининг устивор йўналишларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сонли «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 24 майдаги 05/01-10-231-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар янги ишлаб чиқилган қонунга ёшлар сиёсатига оид асосий тушунчалар, принциплар ва йўналишлар, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши принципларни китиришга хизмат қилган;
Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли «Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2019 йил 4 июндаги 04/4-05-82-сон маълумотномаси). Ушбу натижанинг жорий этилиши ёшларнинг ер олишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ер бериш бўйича тавсияси орқали уларда устиворлик ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилган;
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этаётган турли ёшлар жамоат институтларининг тараққиёт суръати, динамикаси ва фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳамда уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаолиятига доир материаллардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2018 йилга мўлжалланган иш режасини, шунингдек, «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида ўтказилган «Ёшлар фестиваллари» Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 25 июндаги 04-13/2894-сонли далолатномаси). Мазкур натижалар ёшлар сиёсатини илмий асосда ўрганиш орқали ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфасининг янги жиҳатларини очиб бериши билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини ёшлар ўртасида янада кенгроқ тарғиб этишга хизмат қилган.