Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурсанов Дилшод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп поэтикаси», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fil370.
Илмий маслаҳатчи: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03. 
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Узоқ, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи  ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бадиий хронотоп шакллари, категорияларидан иборат тизимнингҳозирги ўзбек шеъриятида тутган ўрнини, бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги аҳамиятини, ички ва ташқи субъектларни илмий-таҳлилий, қиёсий-типологик усулларда тадқиқ этиш ҳамда назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бадиий хронотопнинг лирик жанрлар гуруҳида адабий-эстетик ҳодиса сифатида тутган ўрни, концептик назарияси,функционал вазифалари ҳамда усулларипоэтикаси очиб берилган;  
лирик қаҳрамоннинг психологик доминантларимакон чегаралари орқали юзага келиши ҳамдабу жараённинг бошланиш ва ечим нуқталари асосида ёритилган;
лирикада бадиий хронотопнинг ташқи ҳамда ички турларга ажралиши;реал вақт ҳамда макон ҳодисаларининг шеъриятда поэтик синтезлашиши далилланган;
бадиий вақт ифодасидаги метафоралар асар бадиияти қисмига айланиши, воқеа ритми ва ҳиссий ҳолат хусусиятлари,субьект томонидан бадиий вақтнинг поэтик талқин этилиши асосланган;
шеъриятда мифологик образлар хронотопи шоирнинг ижодий нияти ва поэтик ғоясига мувофиқ муайян воқеа, ҳодиса, рамз, мотивга ишора қилиши, бу ҳодиса китобхон хотирасида ўзининг турли хилдаги поэтик комбинацияларига учраши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шеъриятда бадиий хронотоп ижодкорнинг методи – услубининг ўзига хос томонларини белгилаши, замон ва маконнинг турли тасвир усуллари ва категорияларига доир хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919 “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги №89-03-3949-cон маълумотномаси).Натижада ҳозирги ўзбек шеъриятида мифологик образларнинг қўлланилиши, бадиий хронотоп шакллари, усуллари ва категорияларига доир назарий хулосалар чиқарилган;
замонавий шеъриятимизда халқ оғзаки ижодига оид образ намуналари: мифологик образлар, афсонавий образлар ва улар орқали миллий қадриятларимизни модернча талқинда ифодалаш каби хулосалар “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги ХТ-Ф2-004-рақамли ёш олимлар фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3949-cон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ўзбек шеъриятида учрайдиган Пари, Семурғ, Ялмоғиз, Ҳумо, Ахурамазда каби қахрамонларнинг янгича талқинларини ёритишга хизмат қилган;
ҳозирги ўзбек шеъриятида хронотоп хусусиятлари, замон ва макон ифодалари, поэтик индивидуалликни юзага чиқаришдаги аҳамияти масалалари юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги «Садоқат» адабий-ижодий тўгарагида маърузалар ўқилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2019 йил 11 октябрдаги 01-03-06/1088-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг йўлланилиши ёш ижодкорларнинг адабий маҳоратини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишга асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish