Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Тимур Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ тўқималар йирингли жароҳатларини комбинирланган физик-кимёвий усулда даволаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.3. PhD/Тib439.
Илмий раҳбарлар: Сафоев Боқодир Барноевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент., Борисов Игорь Викторович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Бухоро давлат тиббиёт институти ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ФДБТ А.В. Вишневский номидаги жарроҳлик МТТИда бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Щёголев Александр Андреевич тиббиёт фанлари доктори, профессор., Лигай Руслан Ефимович тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Юмшоқ тўқима йирингли касалликлари билан оғриган беморларда жароҳатни даволашнинг комбинирланган физик-кимёвий усулини қўллаш орқали даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
экспериментал ва клиник тадқиқотлар орқали йирингли жароҳатлар билан оғриган беморларни даволаш учун диметилсульфоксид эритмасининг максимал самарали концентрацияси аниқланган;
аргон плазма оқими кимёвий препарат диметилсульфоксиддан репаратив жараёнга таъсир қилиши ва жароҳатни тозалаш муддати чўзилиши исботланган;
юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликларини диметилсульфоксид эритмаси ва аргоннинг плазма оқимларини маҳаллий комплекс қўллашнинг клиник самарадорлиги исботланган; 
юмшоқ тўқималарнинг йирингли касалликлари билан оғриган беморларни биргаликда физик-кимёвий даволаш усулини қўллашнинг оптимал схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Беморларда юмшоқ тўқималар йирингли жароҳатларини комбинациялашган физик-кимёвий усулда даволаш чора-тадбирларини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Беморларда юмшоқ тўқималар йирингли хирургик касалликларида жароҳатларни даволаш усули» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 8н-р/569-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома беморларда юмшоқ тўқималар йирингли жароҳатларини комбинациялашган физик-кимёвий усулда даволаш чора-тадбирларини  такомиллаштириш бўйича амалга оширилган жарроҳлик амалиёти асоратларининг олдини олиш имконини берган;
«Беморларда юмшоқ тўқималар йирингли хирургик касалликларидаги жароҳатлар динамикасини баҳолаш усули» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 декабрдаги 8н-р/570-сонли маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома юмшоқ тўқималарининг хирургик йирингли жароҳатларини баҳолаш  имконини берган;
Тадқиқот давомида ташхислаш ва даволаш самарадорлигини  ошириш борасида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли хирургия бўлими, Бухоро шаҳар клиник шифохонасининг  даволаш амалиётига  тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 29 январдаги  8н-д/10-сон). Амалиётда тажрибавий ва клиник тадқиқотлар орқали диметилсульфоксид эритмаси ва аргон плазма оқимларининг биргаликда маҳаллий қўлланилиши турли этиологияли йирингли юмшоқ тўқималар жароҳатларида қўллаш самарадорлиги аниқлаб, тадқиқотлар натижасида юмшоқ тўқима йирингли-некротик касалликлари билан оғриган беморларни даволашнинг оптимал усули ишлаб чиқилди, диметилсульфоксид эритмаси ва аргон плазма оқимларининг биргаликда ишлатилиши жароҳат жараёни фазаларининг ўзгаришини тезлаштирди. Шу тариқа йирингли жароҳатлар билан оғриган беморларни даволаш кунларини 3 кунга қисқаришига олиб келди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish