Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжиев Юсуф Норқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алпомиш” достонидаги шахс маънавий сифатларини ифода этувчи атов бирликларнинг семантик-структур,концептуал ва лексикографик хусусиятлари”, 10.00.01 –Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil25.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Иброҳим, филология фанлари доктори, профессор; Худойбердиева Дурдона, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Алпомиш” достонидаги шахс маънавий сифатларини ифода этувчи атов бирликларнинг семантик-структур, концептуал ва лексикографик хусусиятларини ёритишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Алпомиш” достонида қўлланган “маънавият” умумий маъноли атов бирликлар аниқланиб, таснифланган;
“маънавият” умумий маъноли бирликлар тизимида шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг концептуал хусусиятлари acocланган;
“Алпомиш” достонида қўлланган шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг семантик-структур ва генетик хусусиятлари очиб берилган;
шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг лексикографик талқини масаласига ойдинлик киритилган;
достонда қўлланган шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларни замонавий луғатларда бериш муаммоларига доир тавсиялар ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Алпомиш” достонида қўлланган шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг семантик-структур, генетик, концептуал хусусиятларига доир назарий хулосалардан ОТ-А1-018 рақамли «Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3906-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида лойиҳа материаллари шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг семантик-структур, генетик, концептуал хусусиятларига доир янги илмий қарашлар билан бойиган;
“маънавият”  умумий маъноли атов бирликларнинг изоҳли луғатларда берилиши бўйича берилган тавсиялардан ФА-Ф1-ГООЗ рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 187/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish