Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Зокир Абдимажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври шеъриятида халқона пафоснинг янгиланиши”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD /FIL.300.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент; Ҳайитов Алмардон Ҳақбердиевич, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Истиқлол даври шеъриятидаги халқона пафоснинг янгиланишини ўрганиш, ўзига хос адабий-эстетик тамойилларини кузатиш ва миллий руҳдаги шеърларининг поэтик хусусиятларини аниқлаш ҳамда замонавий ўзбек шоирлари ижодидаги халқона пафосга тегишли индивидуал жиҳатларни очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий ўзбек шеъриятида инсон руҳияти ва қалб кечинмаларининг услуб ва ифода имкониятлари, жанрий изланишларнинг халқона моҳияти Усмон Азим, Матназар Абдулҳаким, Азим Суюн, Муҳаммад Юсуф, Сирожиддин Саййид, Абдували Қутбиддин каби шоирлар ижоди мисолида очиб берилган;
ҳозирги замон шеъриятида ўзбек халқининг бадиий-эстетик тафаккури ривожига қўшган улуши ва уларнинг асосий ғоявий йўналиши, шаклий-услубий хусусиятлари, композицион ранг-баранглиги, рамз ва образлар тизими тамойиллар илмий-назарий асосланган;
мустақиллик даври ўзбек шеъриятидаги халқона пафоснинг янгиланиши, поэтик хусусиятлари, эволюциясининг кўлами халқ оғзаки ижоди билан уйғун экани илмий-назарий жиҳатдан исботланган;
истиқлол йиллари шеъриятига хос халқона пафос негизини лингвопоэтик нуқтаи назардан талқин қилиш ва унда учрайдиган поэтик тимсолларга, сўз ва образ муносабатининг специфик жиҳатларига ойдинлик киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек шеъриятида халқона пафоснинг янгиланиши муаммосини ўрганиш асосида олинган натижалардан: 
истиқлол даври ўзбек шеъриятида юз берган поэтик мазмун, шакл, поэтик қонуниятлар, анъана ва новаторлик масалалари ҳамда мустақиллик даври шеъриятида шоир услуби ва индивидуаллиги муаммосини китобхонга англатиш, бунда масаланинг ижтимоий психологик, бадиий-эстетик жиҳатларига урғу бериш, ижодкор руҳий оламини тадқиқ қилиш бўйича мазкур йўналишдаги илмий-назарий хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-93 сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа халқона пафоснинг умумназарий асослари ҳақидаги янги материаллар билан бойиган;
фольклоризм – халқона пафоснинг асоси сифатида унинг эстетик моҳиятини ёритишда, шеъриятда поэтик тафаккурнинг янгиланиши, миллий ўзликни англаш, Истиқлол даври ўзбек шеъриятида лирик қаҳрамон табиати, замонавий ўзбек шеъриятида руҳий-психологик талқин тамойиллари, шеъриятда сўз ва образ муносабатини ёритишдаги қарашларга оид хулосалардан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган ХТ-Ф2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида чоп этилган монографиялар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 январдаги 89-03-93 сонли маълумотномаси). 
Тадқиқот хулосаларидан “Маданият ва маърифат” телеканали дастурларининг “Адабий жараён” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканали» давлат унитар корхонасининг 19.06.2019 йилдаги 01-15/239 рақамли маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савияси ошиб, уларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish