Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Сарвиноз Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик флавоноидларининг мембраналардаги ион ташилиш жараёнларига таъсири», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/В6.
Илмий раҳбар: Сабиров Равшан Заирович, биология фанлари доктори, профессор, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирходжаев Улуғбек Закирович, биология фанлари доктори, профессор; Тилябаев Зоитжон, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик флавоноидларининг тимоцит ҳужайралари ҳажм бошқарилишини ва қизил қон ҳужайраларининг осмотик ҳамда коллоид-осмотик стрессга чидамлилигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипоосмотик стресс шароитида тимоцитлар ҳажм бошқарилишига 16 та флавоноиднинг таъсири тавсифланган ва улар ичидан кучли ингибирловчи таъсирга эга гуруҳ (гиспидулин, пиноцембрин, леманин ва пуликарин) аниқланган; 
флавоноидларнинг структурасида ҳажм бошқарилиш ингибитори сифатида фаолият учун зарур бўлган асосий детерминантлар аниқланган;
ноэлектрик ва тўғридан-тўғри электрофизиологик пэтч-кламп методи ёрдамида леманин ва пиноцембриннинг ҳужайра ҳажм бошқарилишига таъсир механизми айнан ҳажмга боғлиқ анион канали блокадаси туфайли амалга оширилиши исботланган; 
флавоноидларнинг одам эритроцитларига ҳимояловчи таъсир кўрсатиши, одам эритроцитлари осмотик резистентлиги ва коллоид-осмотик лизисига нисбатан чидамлилигига ҳамда ҳужайра ҳажм бошқарилиш тизимига таъсири ўртасида узвий боғлиқлик мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсимлик флавоноидларининг тимоцит ҳужайраларининг ҳажм бошқарилиш жараёнига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик флавоноидларининг мембраналардаги ион-ташилиш жараёнларига таъсири бўйича олинган илмий натижалардан Ф-5-14 рақамли «Кўк-яшил сув ўтларидан фойдаланиб фармацевтика ва биотехнология объектлари учун биологик фаол моддалар ажратиш» фундаментал лойиҳасида кўк-яшил сувўтларидан ажратиб олинган биологик фаол моддаларнинг гипоосмотик стресс шароитида тимоцитлар ҳажм бошқарилишига таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 89-03-3677-сон маълумотномаси). Натижада мазкур биологик фаол моддаларнинг тимоцитлар ҳажм бошқарилишига таъсирини аниқлашда ва уларнинг анион транспортига боғлиқлигини тавсифлаш имконини берган;
гипоосмотик стресс шароитида тимоцитлар ҳажм бошқарилишига ўсимлик флавоноидларининг таъсир механизми бўйича олинган илмий натижалардан ФА-А6-Т064 рақамли «Кавказ чаёни рекомбинант инсектотоксини BucaIT олиш биотехнологиясини яратиш ва ҳайвон ва рак ҳужайралари культураларида синовлар ўтказиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида чаён заҳари, изофлавоноид ва оқсилли экстракт сояфлан ва оқсилли экстракт биокор препаратларининг гипоосмотик стресс шароитида каламуш тимоцит ҳужайралари ҳажм бошқарилиш системасига таъсирини аниқлашда ҳамда уларнинг анион транспортига таъсир механизмини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 27 февралдаги 4/1255-606-сон маълумотномаси). Натижада мазкур препаратларнинг тимоцит ҳужайралари ҳажм бошқарилиш системасига таъсирини аниқлашда ҳамда уларнинг анион транспортига таъсир механизмини тавсифлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish