Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилова Гулнур Джурабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий глобаллашув шароитида суғурта хизматларини такомиллаштиришнинг йўналишлари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt470.
Илмий раҳбар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садриддин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодий глобаллашув шароитида мaмлaкaт суғурта хизматлар бозорини ривожлантириш ҳaмдa миллий иқтисодиётдa суғурта хизматларини такомиллаштириш йўналишлари бўйичa тaклиф вa aмaлий тaвсиялар ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инвестицион таркибли «unit-linked» ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш маҳсулотини жорий этиш асосида суғурта бозорини инновацион ривожлантириш асосланган;
суғурта хизматларини амалга оширишда харажатларни камайтириш ва соддалаштиришда замонавий блокчейн технологияларидан фойдаланиш таклиф этилган;
суғурта маҳсулотларини сотишда инновацион онлайн сервис хизматларини амалий фаолиятга тадбқиқ этиш асосида суғурта хизматларини такомиллаштириш асосланган;
суғурта хизматлари самарадорлигининг сифат ва миқдорий таҳлили асосида суғурта компаниялари фаолиятининг тезкорлиги ҳамда суғурта қопламаларини тўлаш давомида қарздорликнинг айланиш тезлигини аниқлаш мезони ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобаллашув шароитида суғурта хизматлари бозорини такомиллаштириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлар aсoсидa: 
Ўзбекистон суғурта бозорини инновацион ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз учун янги бўлган инвестицион таркибли «unit-linked» узоқ муддатли ҳаёт суғурта маҳсулоти таклифи Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси томонидан суғурта стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2019 йил 5 декабрдаги 135-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компанияларида ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича тузилган шартномалар сони ортиб, компаниянинг инвестицион жараёнлардаги иштирокининг ошишига эришилган. 2019 йилнинг 9 ойлигида суғурта мукофотлари миқдори 45 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,6 фоизга ошган; 
суғурта хизматларини амалга оширишда харажатларни камайтириш ва соддалаштиришда замонавий  блокчейн технологияларидан фойдаланиш таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш жараёнида  қўлланилган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2019 йил 7 ноябрдаги 03/1-1374-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалда қўлланилиши натижасида суғурта компаниясига мижозларни жалб қилиш жараёни соддалаштирилган. Шунингдек, 2019 йилнинг 9 ойлигида 768 млн. сўм маблағ тежалган;
суғурта маҳсулотларини сотишда инновацион онлайн сервис хизматларини амалга ошириш таклифи «ALSKOM» суғурта компаниясининг суғурта операцияларини амалга ошириш жараёнида фойдаланилди («ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил  12 ноябрдаги 09-1793-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  2019 йилнинг 9 ойлигида суғурта мукофотлари миқдори 750 млн. сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг  мос даврига нисбатан 150,5 фоизга, суғурталанувчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 140 фоизга ўсган;
суғурта хизматлари самарадорлигининг сифат ва миқдорий таҳлили асосида суғурта компаниялари фаолиятининг тезкорлик мезони тузилган ҳамда суғурта қопламаларини тўлаш давомида қарздорликнинг айланиш тезлигини аниқлаш мезони бўйича ишлаб чиқилган таклиф «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясида хизмат кўрсатиш самарадорлигини аниқлаш ва баҳолаш жараёнида  қўлланилди («Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг 2019 йил 07 ноябрдаги   03/1-1374-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалда қўлланилиши натижасида компаниясида суғурта хизматлари самарадорлиги аниқланиб, иқтисодий самарадорлик ҳажми 2019 йилнинг 9 ойи давомида 3,4 млрд. сўмга ошиши таьминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish