Шарапова Сабоҳат Джаббаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда мафкуравий иммунитет шаклланланганлигининг ижтимоий-психологик жиҳатлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология, этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Psi13.
Илмий рахбар: Алимов Хужагелди, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИКфаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Ҳалимбоевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида ёшлардаги ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитет шаклланганлигининг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқлар таҳдидларининг ёшларга салбий таъсири ҳолатида, улардаги таҳдидбардошлик, яъни ахборот маданияти, турли ахборот таъсирларига адекват муносабатлар ва тажовузкорлик даражалари, шунингдек, жинс ва ёш хусусиятларини тавсифловчи ҳолатлар, жумладан тажовузкорлик кўрсаткичи юқори бўлган ёшларда таҳдидга берилишга мойиллик ҳам юқори бўлиши аниқланган;
мафкуравий иммунитетнинг психологик таснифи, ёшларнинг ижтимоий хусусиятлари ва оммавий маданиятга бўлган муносабатлари ҳамда эътиқод ва қадриятларнинг барқарорлиги каби мафкуравий компетенциялари асослаб берилган;
ижтимоий тармоқлар таҳдидлари ва хавфларига қарши ёшлардаги ижтимоий нормаларга мос хулқ шакли сингари иммуноген омиллар турлари аниқланган ва кўрсатиб берилган;
талабаларда мафкуравий иммунитет шаклланганлигининг психодиагностикаси ва психокоррекцияси самарадорлиги мониторинг қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшларда мафкуравий иммунитет шаклланланганлигининг ижтимоий-психологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ижтимоий тармоқлар таҳдидларининг ёшларга салбий таъсири ҳолатида улардаги тахдидбардошлик даражаларини аниқлаш бўйича олинган амалий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида таълим муассасаларининг фан ўқитувчилари, маънавий-маърифий ишларни ташкил этувчи ва олиб борувчи масъуллари, фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия ишлари буйича маслаҳатчилари, “Ахборот соати” ташкилотчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳри ва Тошкент шаҳри ҳудудларида жорий қилинган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 17 апрелдаги 04-13/1788-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар билан гуруҳий ишлашда, ахборот маданияти, яъни турли ахборот таъсирларига адекват муносабатлар намоён этишда ижобий натижа берган ҳамда талабаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш борасидаги ишларни амалга оширишда самарали хизмат қилган;
Мафкуравий иммунитетнинг психологик таснифи, ёшларнинг ижтимоий хусусиятлари ва “Оммавий маданият”га бўлган муносабатлари ҳамда (эътиқод ва қадриятларнинг барқарорлиги) мафкуравий компетенциялари бўйича олинган натижалар Гулистон давлат университети ва Тошкент давлат техника университети таълим-тарбия фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 04 апрелдаги 89-03-1252-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда мустақил фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда тажовуз кўринишларининг пасайиши таълим жараёнига ижобий таъсир этган; ижтимоий нормаларга мос хулқ шакли бўлган иммуноген омиллар турлари юзасидан олинган натижаларидан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий маркази тингловчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда фойдаланилган (Психология ўқув-илмий маркази 2019 йил 17 октябрдаги 02-07-3985/04-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизими ўқитувчилари ва амалиётчи психологлари фаолиятининг илмий-методик таъминоти кучайтирилган;
Талабаларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган “Ёшларда ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш”га оид, ҳамда ижтимоий-психологик тренинг дастурлари унинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан олинган натижалар психология ўқув-илмий маркази тингловчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашамалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий маркази 2019 йил 17 октябрдаги 02-07-3985/04-сон маълумотномаси). Натижада марказ тингловчилари ва амалиётчи психологлар фаолиятини услубий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.