Sayt test rejimida ishlamoqda

Атабаева Наргис Батировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда альтруизм ривожланишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Psi62.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педгогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Тўйчиева Саодат Мелиқўзиевна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ва илк ўспиринларда альтруизм мотивациясига асосланган хулқ-атворнинг психологик омилларини ўрганиш асосида уни ривожлантиришнинг амалий имкониятларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
альтруизм мотивларини ривожланиши ҳамда ифодаланишида ёш ва жинс омилларининг намоён бўлиши хусусиятлари асослаб берилган; 
тадқиқотда ўсмирларда рационал альтруизмнинг эмпатия, шахснинг ўзига мотивация бериш, муваффақиятга интилиш мотивацияси, иродавий хусусиятлар таъсири орқали ривожланиш жиҳатлари аниқлаштирилган;
илк ўспиринлик даврида ўсмирлардан фарқли равишда рационал альтруизмнинг эмпатия, эмоционал билимдонлик, интеллектуал ва иродавий хусусиятлар билан боғлиқ равишда намоён бўлиши тадқиқ этилган;  
ўқувчиларда альтруизм мотивациясига асосланган хулқ-атворни мустаҳкамлаш учун ижтимоий-когнитив, эмоционал, мотивацион жиҳатларни ривожлантиришга қаратилган психокоррекцион дастур яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шахсда альтруизм ривожланишининг психологик хусусиятлари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
альтруизм мотивларини ривожланиши ҳамда ифодаланишида ёш ва жинс омилларининг намоён бўлиши хусусиятларини асослаш бўйича таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йили 28 февралдаги ПМ-3-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар ижтимоий фаоллигини психологик қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатиладиган психологик хизматнинг имкониятларини такомиллаштиришга эришилган; 
ўсмирларда рационал альтруизмнинг эмпатия, шахснинг ўзига мотивация бериш, муваффақиятга интилиш мотивацияси, иродавий хусусиятлар таъсири орқали ривожланиш жиҳатлари аниқлаштириш ёрдамида олинган илмий маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йили 28 февралдаги ПМ-3-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психологларда ўсмирлик даврида альтруизм, яъни ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатишга қаратилган хулқ мотивларининг намоён бўлишини прогноз қилиш имконияти кенгайтирилган;
илк ўспиринлик даврида ўсмирлардан фарқли равишда рационал альтруизмнинг эмпатия, эмоционал билимдонлик, интеллектуал ва иродавий хусусиятлар билан боғлиқ равишда намоён бўлишига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йили 28 февралдаги ПМ-3-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг илк ўспиринлик давридаги ўқувчиларда “рефлексив альтруизм”ни ривожланиш динамикасига оид касбий компетенцияларини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган; 
ўқувчиларда альтруизм мотивациясига асосланган хулқ-атворни мустаҳкамлаш учун ижтимоий-когнитив, эмоционал, мотивацион жиҳатларни ривожлантиришга қаратилган психокоррекцион дастур Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йили 28 февралдаги ПМ-3-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психолог кадрларнинг “альтруизм мотивларини ривожлантириш” борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Психологик хизмат. Психологик коррекция” ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмунига альтруизм ғоялари сингдирилди ва ўқув фан дастури такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish