Тўрақулов Улуғбек Холбутаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1298
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc. 03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент, Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молий.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштиришнинг инновацион методикаси ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини интеллектуал фаолиятга тайёрлашнинг педагогик ва психологик асослари ва улар негизида мавзуни ўрганишнинг ўзаро узвий боғлиқ бўлган таркибий қисмлари орасидаги алоқадорликлар таҳлилий ўрганилиб асосланган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини интеллектуал фаолиятга тайёрлашга маълумотлар базаси ва улар негизида инновацион-интегратив таълим мазмуни шакллантирилган ҳамда улардан бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёрлашнинг мантиқий кетма-кетлиги илмий – методик жиҳатдан асосланган;
“Таълим сифати сари” номли технология ва унинг харакатлар стратегияси негизида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси ҳамда улардан амалиётда фойдаланишга “Интеллект” номли кўмакчи компьютерли тизим ишлаб чиқилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштиришнинг динамик тизими илмий-методик жиҳатдан асосланган ва ундан амалиётда фойдаланишга асосланган “Динамик тизим” номли компьютерли тизим ишлаб чиқилган;
бўлажак касб таълими ўқитувиларининг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини аниқлаш ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилган ва ушбу йўналишдаги фаолиятни янада такомиллаштиришга оид тавсиялар шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёргарлигини такомиллаштиришга оид инновацион, ахборотли, технологик ва коммуникатив компетенциялар тизими Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи билан тасдиқланган бакалаврият таълим йўналишлари ДТС мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-824-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар тизими педагогика олий ўқув юртлари битирувчиларига малака талаблари, ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини шаклланти-ришнинг ташкилий-педагогик тузилмаси компонентлари ҳамда касбий фаолиятнинг мазмуний кўрсаткичларини синтезлаш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорининг 5-иловаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-824-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак касб таълими ўқитувчиларида интеллектуал салоҳият ва касбий кўникмаларни такомиллаштириш билан бирга уларнинг шахсий ва касбий компетентлигини янада ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларни интеллектуал фаолиятни ташкил этишга тайёрлаш сифат ва самарадорлигини оширишни таъминловчи “Таълим сифати сари” технологияси ва уни амалётга жорий этишнинг ҳаракатлар стратегияси, дастурлаштирилган кўмакчи компьютерли тизим амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 февралдаги 89-03-824-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик асослар ва материаллар ва ўқув-услубий таъминот бўлажак касб таълими ўқитувчиларини мустақил ва амалий фаолиятга йўналтириш, ўз ўзини инновацион ривожлантиришга хизмат қилган.