Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярбабаев Азамат Асроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дизель мойларининг коллоид-химмотологик хусусиятларини такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т582. 
Илмий раҳбар: Ҳамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухторов Нуриддин Шамшидинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефть хомашёларидан эксплуатацион ва коллоид-химмотологик хусусиятлари такомиллаштирилган юқори сифатли дизель мойларининг композицияларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий дизель мойларини коллоид-химмотологик ва эксплуатацион хоссалари аниқланган;
маҳаллий ва олинган янги дизель мойлари композициялари двигател ишчи кўрсаткичларининг ишончлилигига таъсири аниқланган;
функционал қўндирмаларнинг маҳаллий дизель мойларига таъсир этиш механизмлари, хусусан, қовушқоқлик индекси, паст ҳароратда қотиш, мойлаш, динамик қовушқоқлиги каби коллоид-химмологик хусусиятларни ошириш усуллари физик-кимёвий таҳлил усуллари ҳамда эксплуатацион тажриба-синовлар ёрдамида исботланган;
юқори сифатли дизель мой композицияларини олиш учун базавий мойлар ва функционал қўндирмаларни компаундлашнинг оптимал нисбатлари аниқланган;
ФНҚИЗда ишлаб чиқарилаётган ва олинган янги дизель мойлари композицияларининг эксплуатацион хоссаларини ўзаро таққослаш ва таклиф этилаётган дизель мой композицияларининг самарадорлигини исботлаш ёрдамида  мотор мойларининг сифат кўрсаткични эксплуатацион синовлар орқали баҳолашнинг янги методлари ишлаб чиқилган;
базавий мойлари ва функционал қўндирмаларни компаундлаб, юқори сифатли дизель мойлари композицияларини олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мой дистиллятларидан фойдаланиб, янги таркибли дизель мойларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дизель мойларининг қовушқоқлик индексини ошириш усули Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («UZBEKNEFTGAZ» АЖнинг 2019 йил 3 декабрдаги 01/17-5-226-сон маълумотномаси). Натижада дизель мойлари қовушқоқлик индексини 34 пунктга ошириш имконини берган;  
маҳаллий нефть хомашёсидан юқори сифатли дизель мойларини олиш технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («UZBEKNEFTGAZ» АЖнинг 2019 йил 3 декабрдаги 01/17-5-226-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий нефть хомашёлар асосида янги композицияли мотор мойини ишлаб чиқиш орқали 35% иқтисодий самардорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish