Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаев Холмамат Рахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё сувлари таркибидаги баъзи оғир ва заҳарли металлар ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик ва сорбцион-фотометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/К275. 
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Аронбаев Сергей Дмитриевич, кимё фанлари доктори; Яхшиева Зуҳра Зиятовна, кимё фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кадмий (II), қўрғошин (II), мис (II), рух (II), симоб (II), хром (III) ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик ва сорбцион-фотометрик усулларини ишлаб чиқиш ҳамда бу металл ионларининг Сурхондарё дарёси сувлари таркибидаги миқдорий тарқалишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мис (II), рух (II), кадмий (II), қўрғошин (II), симоб (II) ва хром (III) ионларини КФГ-1 ва ТФГ-1 ионитлари ёрдамида сорбцион концентрлашнинг мақбул шароитлари аниқланган; 
илк бор оғир ва заҳарли металлар (ОЗМ) ионларини КФГ-1 ва ТФГ-1 ионитлари билан дастлабки концентрлаш орқали 0,13–19,5 мкг/л кадмий (II), 0,2–7,8 мкг/л қўрғошин (II), 0,1–1,5 мкг/л мис (II), 1–15 мкг/л рух (II), 0,12–4,4 мкг/л симоб (II) ва 0,12–1,8 мкг/л хром (III) ионларини сувли эритмалардан 0,01–0,04 чегарасидаги нисбий стандарт четланиш қиймати билан аниқлашнинг сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ОЗМ ионларининг сувдаги миқдорини аниқлашнинг сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик усулларини қўллаб, мис (II), қўрғошин (II) ва симоб (II) ионларини юза сувларидаги рухсат этилган концентрациясининг ўндан бир улуши даражасида аниқланган;
ишлаб чиқилган усулларнинг тўғрилиги ва такрорланувчанлиги, ионлар миқдорини аниқлаш чегаралари метрологик баҳоланган, шунингдек, ОЗМнинг Сурхондарё дарёси сувларида тарқалиш ҳамда кўчиш шакллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мис (II), рух (II) ва симоб (II) ионларини КФГ-1 ва ТФГ-1 ионитлари ёрдамида дастлабки концентрлаб, спектрофотометрик ва сорбцион-фотометрик аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
мис (II), рух (II) ва симоб (II) ионларини спектрофотометрик аниқлаш PZ-20170926176 рақамли “Сурхондарё вилоятида ерости шўр сувлари таркибидаги йод ва унинг бирикмаларини ажратиб олиш” мавзусидаги лойиҳада сувни оғир металлардан тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 89-03-333-сон маълумотномаси). Натижада ер ости шўр сувларини оғир металлар ионларидан тозалаш имконини берган; 
оғир заҳарли металлар ионларини сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик аниқлаш усуллари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 11 мартдаги АА-02019-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик усулларни қўллаб, мис (II), қўрғошин (II) ва симоб (II) ионларини оқава сувлардаги рухсат этилган концентрациясининг ўндан бир улуши даражасида аниқлаш имконини берган;
сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик аниқлаш усуллари «Petromaruz Oversaes LLP» Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги доимий ваколатли корхонасида амалиётга жорий этилган («Petromaruz Oversaes LLP» Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги доимий ваколатли корхонасининг 2020 йил 13 мартдаги UZB 01-01/125/1-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган сорбцион-фотометрик ва спектрофотометрик усуллар ёрдамида табиий сувлар таркибидаги оғир заҳарли металлар ионларининг микромиқдорларини аниқлашда анализнинг осон бажарилиши ва сезгирлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish