Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Даврон Дастамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз суякларини аралаш жароҳатларида беморларни клиник-иммунологик даволаш жиҳaтлари», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib959.
Илмий раҳбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Аверьянов Сергей Витальевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Амануллаев Рустам Азимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз скелети суякларини аралаш жароҳатларида клиник-иммунологик хусусиятларини хисобга олган ҳолда беморларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор пастки жағ бурчаги синишини 3Д анатомияси таҳлили асосида суяк синиғи бўлакларини мини пластиналар ёрдамида фиксациялашда пастки жағ альвеоляр нервини зарарланиши профилактикасини таъминловчи хавфсиз нуқталар аниқланган;
илк бор юзнинг пастки зонасидан аралаш жароҳат олган беморларда пастки жағни антропометрик ўлчовлари ёрдамида суяк синиғи бўлакларини ретромоляр соҳада фиксация қилишда оғиз ичи остеосинтези бажарилган;
юз пастки қисмининг аралаш жароҳатларида, кузатиладиган иммунологик ўзгаришлар иммункоррекцияни талаб қилмаслиги, юз ўрта қисмининг аралаш жароҳатларида иммунокоррекцияни талаб қилиниши исботланган;
юз скелети суякларининг аралаш жароҳатлари асоратларини олдини олишда, синиқ бўлакларини эрта репозиция ва фиксация қилиш самарадорлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юз скелети суякларини аралаш жароҳатларини ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
«Пастки жағ синишида беморларни комплекс реаблитациясининг хусусиятлари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги №8н-р/398-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома пастки жағида синиши бўлган беморларни комплекс реаблитацияси мезонларини аниқлаш имконини берган.
«Юз-жағ соҳаси жароҳатларида беморларни озиқланиши» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги №8н-р/399-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юз-жағ соҳаси жароҳатини олган беморларни  озиқланиши усуллари ва комплекс даволаш имконини берган.
Юз скелети суякларини аралаш жароҳатларини ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  ТТА 2 клиникаси юз-жағ жарроҳлиги бўлими, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси юз-жағ жарроҳлиги бўлими клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 декабрдаги №8н-р/302-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши асосида юз скелети суяклари аралаш жароҳати бўлган беморларни стационарда  даволаниш муддатини 2-3 кунга қисқариши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish