Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбарова Шахноза Хикматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тили лексикасини ўргатиш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped244.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фотима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Таджибаев Гайрат Шодиярович, педагогика фанлари  бўйича фалсафа доктори (Phd). 
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тили лексикасини ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларнинг чет тилини осон ўзлаштиришида импринтинг, сензитив, мотивацион ва имитацион хусусиятлари асос бўлиши лингвопсихологик ёндашув бўйича исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тилидаги сўзларни талаффуз қилишида учрайдиган монофтонг, дифтонг, трифтонгларнинг артикуляцион қийинчиликларини имитатив ва анализ методлари орқали аниқлашнинг лингводидактик типологияси таклиф қилинган;
умумий муҳим компетенциялар асосида мактабгача ёшдаги болаларга она тили лексик захирасига таянган мавзувийлик, визуаллик ва кўп ишлатилиши асосида танланган инглиз тили фаол лексик минимуми  таклиф этилган;
мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тили фаол ва нофаол лексикасини ўргатишнинг методик таъминоти  шеър, қўшиқ ва эртаклар воситасида ҳамда ҳаракатли, дидактик, ролли, имитацион  ўйин технологияси интеграцияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тили лексикасини ўргатиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг чет тилини осон ўзлаштиришида импринтинг, сензитив, мотивацион ва имитацион хусусиятлари асос бўлиши лингвопсихологик ёндашувга оид хулосаларидан 03-6-194-сонли мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш йўналишининг 3.2. Инглиз тили амалий курси модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 03-01/1-4165-сон маълумотномаси). Натижада, боғча ёшидаги болалар, ота-оналар ҳамда мураббийлар учун “Bolajonlar uchun ingliz tili” қўлланмаси нашр этилган, тадқиқот материаллари 3.2. Инглиз тили амалий курси модулининг такомиллашувига хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг инглиз тилидаги сўзларни талаффуз қилишида учрайдиган монофтонг, дифтонг, трифтонгларнинг артикуляцион қийинчиликларини имитатив ва анализ методлари орқали аниқлаш асосида лингводидактик типологиясига асосланган хулосаларидан 03-6-194-сонли мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва мутахассисларининг малакасини ошириш йўналишининг 3.2. Инглиз тили амалий курси модулини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 03-01/1-4165-сон маълумотномаси). Натижада, боғча ёшидаги болалар, ота-оналар ҳамда мураббийлар учун “Bolajonlar uchun ingliz tili” қўлланмаси нашр этилган ва у 3.2. Инглиз тили амалий курси модули такомиллашувига хизмат қилган;
умумий муҳим компетенциялар асосида мактабгача ёшдаги болаларга она тили лексик захирасига таянган ҳолда, мавзувийлик, визуаллик ва кўп ишлатилиши бўйича инглиз тили фаол лексик минимуми ишлаб чиқилган инглиз тили фаол лексик минимумидан кичик ёшдаги болалар учун инглизча-ўзбекча-русча расмли луғат ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инглизча-ўзбекча-русча болажонлар учун луғат. – Тошкент: Дизайн-пресс, 2019. – 60 б.). Натижада, мазкур луғат кичик ёшдаги болаларга инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги сўзларни ўргатишга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тили фаол ва нофаол лексикасини  шеър, қўшиқ ва эртаклар воситасида  ҳаракатли, дидактик, ролли, имитацион  ўйин технологияси интеграциясига асосланган хулосаларидан кичик ёшдаги болалар учун инглизча-ўзбекча-русча расмли луғат ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инглизча-ўзбекча-русча болажонлар учун луғат. – Тошкент: Дизайн-пресс, 2019. – 60 б.). Натижада, мазкур луғат кичик ёшдаги болаларга инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги сўзларни ўргатишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish