Абдуллаева Машхура Икромжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Этанол билан заҳарланишда бош мияда нейромедиатор системасининг бузилиши ва уни ўсимлик препаратлари билан даволаш», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/B177.
Илмий раҳбар: Иноятова Феруза Хидоятовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носир Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Зафар Зокиржонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: этанол билан заҳарланиш шароитида бош мия нейромедиатор фаолияти бузилишларининг баъзи механизмларини аниқлаш ва уларни ўсимлик препаратлари билан коррекциялашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали этанол билан заҳарланиш шароитида нейроспецифик оқсилларга (NF-200, GFAP, S-100, MBP ва VGCC) нисбатан аутоантитаначалар кўрсаткичларининг меърий даражага пасайишига проантацианидин ва карсилнинг коррекцияловчи таъсири исботланган;
сурункали алкоголь интоксикацияси шароитида бош мия нейромедиаторлари рецепторларига (Глу-Р, ГАМК-Р, Доф-Р, Сер-Р, м-OР, Р-β-энд и Хол-Р) нисбатан аутоантитаначалар кўрсаткичларининг ортиши ва унга проантацианидин ва карсилни коррекцияловчи таъсири исботланган;
бош миянинг турли соҳаларида липидларни перекисли оксидланиш маҳсулоти - МДА кўпайиши ва каталаза фаоллигининг пасайиши этанол билан заҳарланиш давомийлигига боғлиқлиги аниқланган;
сурункали алкогол интоксикацияси моделида бош мия ва жигарда гиперлипопероксидацияни ҳамда жигар шикастланиши синдромларини коррекциялашда проантацианидиннинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали этанол билан заҳарланиш шароитида бош мия шикастланиши молекуляр механизмларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Бош мия нейронлари рецептор аппарати шикастланишларини ЭЛИ-Н-тест ёрдамида аниқлаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 сентябрдаги 8н-р/351-сон маълумотномаси). Натижада ЭЛИ-Н тест ёрдамида нейродегенератив касалликларни эрта ташхислаш имконини берган;
сурункали алкогол интоксикация моделида бош мия нейронлари рецептор аппарати шикастланишини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар Тошкент давлат стоматология институтининг марказий илмий-тадқиқот лабораторияси ва Тошкент фармацевтика институти амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8н-д/213-сон маълумотномаси). Натижада сурункали алкоголь билан заҳарланишда нейроспецифик оқсиллар ва нейромедиаторлар рецепторлари шикастланиш хавфини аниқлаш имконини берган.