Рахимов Анвар Норимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt934.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт универcитети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc. 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш бўйича илмий–амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларини эконометрик моделлаштиришнинг услубий жиҳатлари ҳудудий шарт–шароитлар, уларга таъсир қилувчи омиллар ва мезонларни ҳисобга олиб, такомиллаштирилган;
ижтимоий – иқтисодий механизмлар ҳаракати, турмуш шароити самарадорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий инфратузилма дастурлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини моделлаштириш стратегиясининг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатишнинг ҳар бир соҳаси учун қурилган эмпирик моделлар асосида жами хизматлар соҳасининг ривожланишини сифат жиҳатдан баҳолашнинг тизимли ёндашувлари таклиф этилган;
истиқболдаги ривожланишни ҳисобга олиб, ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатишнинг ўрта муддатли (2020–2025 й.й.) прогноз вариантлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишини эконометрик моделлаштириш юзаcидан олинган илмий натижалар аcоcи:
ҳудудий шарт–шароитлар, уларга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олиб, аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларини эконометрик моделлаштиришнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилганлиги Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси амалиётига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 01/1–14–18/2–143–сон маълумотномаси). Бу эса хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиш даражасини баҳолашда статистик таҳлилнинг замонавий усуллари, кўрсаткичлар тизими, баҳолаш мезонлари ва эконометрик моделларидан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
вилоят аҳолисига хизмат кўрсатишнинг ҳозирги ҳолати, динамикаси ва ривожланиш тенденцияларини баҳолаш мақсадида статистик кўрсаткичлар тизими ва уларнинг ахборотлар базаси такомиллаштирилганлиги Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси амалиётига жорий этилган (Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 20 декабрдаги 01/1–14–18/2–143-сон маълумотномаси). Бу эса қўмитада ижтимоий–иқтисодий ислоҳотлар ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзгаришларнинг амалга оширилиши ҳолати тўғрисидаги статистик ахборотларнинг ишончлилиги, шаффофлигини таъминлаш ҳамда замонавий статистик усулларни ва кўрсаткичларни комплекс қўллаш имкониятларини кенгайтирган;
вилоят аҳолисига хизмат кўрсатиш тармоқларининг ривожланишини таҳлил этиш, синтезлаш, оптималлаштириш ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳар бир хизмат кўрсатиш тармоғи кесимида кўп омилли эмпирик моделларни тузиш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти статистика бошқармасининг 2019 йил 27 августдаги 01/1–14–10/3–396-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини комплекс ривожланиш дастурларини амалга оширишда кўп омилли эмпирик моделлар асосида статистик таҳлил қилиш, баҳолаш ва оптимал вариантларини ишлаб чиқишга эришилган;
истиқболдаги ривожланишни ҳисобга олиб, ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатишнинг ўрта муддатли (2020–2025 й.й.) таклиф этилган прогноз вариантлари Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси амалиётига қабул қилинган (Қашқадарё вилояти статистика бошқармасининг 2019 йил 27 августдаги 01/1–14–10/3–396-сон маълумотномаси ҳамда вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг 2019 йил 16 августдаги 04/789–5-сон маълумотномаси). Бу эса ҳудудда 2020–2025 йилларда хизмат кўрсатиш тармоқларининг ривожланиш босқичларида оптимал қарорлар қабул қилиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган.