Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Хурсанд Мухсумовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миокард инфарктнинг ўткир даврида даволаш тактикасига мос равишда юранинг функционал ҳолатининг”, 14.00.40–Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2016.1.Tib678.
Илмий раҳбар: Алимов Данияр Анварович,   тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлар доктори, профессор, Алави Бахромхон Анисханович, тиббиёт фанлари доктори,  Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.И.Джанелидзе номидаги Санкт-Петрбург Тез ёрдам илмий тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфарктнинг ўткир даврида  беморларни даволаш тактикасига мос равишда миокардни тузилмавий-функционал ремоделланишининг ривожланганлигини баҳолаш ва  башоратлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор МИКР жараёни ва инфаркт миокард локализациясига мос равишда коронар бассейнинг шикастланиши орасидаги, шунингдек МИКР ва яллиғланиш ҳамда яллиғланишга қарши тизим, ЛПО, АОС орасидаги боғлиқликлар аниқланган;
ўткир  миокард инфарктнинг биринчи кунида миокарднинг ишемик ремоделирланиши   юракнинг барча камераларини дилатацияси ва чап қоринчанинг (ЧҚ) сферик трансформацияси, ҳар икки қоринчаларни систолик ва диастолик фаолиятининг пасайши, марказий гемодинамика кўрсаткичларини пасайиши ва кичик қон айланиш доирасида босимнинг ортиши, айниқса чап коронар артерия (ЧКА) ёки олд қоринчалар аро артерия (ОҚАА) шикастланиш билан боғлиқ бўлган  олдинги девор  ЎМИда   янада яққол намоён бўлган ҳолатлар асосланган; 
ЛПО/АОТ мувозанатини липопероксидация ва тизимли яллиғланиш жавобини фаоллашиши томонига яққол сурилиши намоён бўлиши билан ассоцирланиши исботланган; 
Оғриқ синдроми бошланишининг биринчи кунида келиб тушган беморларда ЎМИнинг 7-10 кунига келиб яллиғланишга қарши цитокин-интерлейкин 10 (ИЛ-10) концентрациясини ортиши ҳамда яллиғланиш фаоллигини ишончли пасайиши ва яллиғланиш олди цитокинлари интерлейкин-6 (ИЛ-6) ва  ўсманинг некроз омили-альфа (ЎНО-альфа) концентрациясини дастлабки 12 соатда коронар артериялар (КА)ни стентлаш ўтказилган беморларда энг кам даражага эришган холда пасайиши исботланган. 
АОТ ферментларининг  фаоллиги ортиши, ЛПО фаоллигини акс эттирувчи малондеальдегид (МДА) концентрацияси оғриқ бошлангандан 12 соатдан кеч келиб тушган беморларда, шунингдек реваскуляризация ўтказилмаган беморларда ортиши, ЎМИнинг 7-10 кунида миокардни тузилмавий-функционал ремоделирланиш кўрсаткичлари барча даволанувчи гуруҳларда қиёсий бўлган статистик ишончли, аммо клиник жиҳатдан аҳамиятсиз бўлган ижобий динамикаси исботланган. 
ЎМИнинг биринчи кунига келиб тушган беморлар орасида йиллик ўлим кўрсаткичи 3,64%ни, ўлим предикторлари, эрта реваскуляризация амалга оширилмаслиги, ЎНО-альфа ва ИЛ-6 яллиғланиш олди цитокинларини юқори фаоллиги, каталаза фаоллигини пасайиши ва периферик  қонда МДА концентрациясини ортиши эканлиги исботланган.  
Миокард  инфарктнинг ўткир даврида ўтказилган реваскуляризация оқибатида йил давомида ЛПО ва тизимли яллиғланиш фаоллигини янада яққол намоён бўлган пасайиши билан ассоцирланиши, чап бўлмача (ЧБ) ҳажмини ва чап қоринча миокард массаси (ЧҚММ)ни камайиши, ҳар икки қоринча систолик фаолиятини яхшиланиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миокард инфарктнинг ўткир даврида  даволаш тактикасига мос равишда  юракнинг функционал ҳолатининг динамикаси ва уни коррекция қилишни такомиллаштиришни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида: 
«Ўткир миокард инфаркт билан хасталанган беморларда биринчи йил охирида нохуш омилларнинг предикторлари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-з/325-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ўткир миокард инфаркт билан хасталанган беморларда биринчи йил охирида нохуш омиллар ва СЮЕ ривожланишининг предикторларини аниқлаш имконини берган; ҳавф пректорлари бўлиб   миокард инфарктининг ўткир даврида коронароангиографиянинг амалга оширилмаслиги ва цитокинларнинг ноҳуш профили эканлиги топилган;  
миокард инфарктнинг ўткир даврида  даволаш тактикасига мос равишда  юракнинг функционал ҳолатининг динамикаси ва уни коррекция қилишни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент ва Бухоро  вилоятлари филиалининг шошилинч кардиология бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 январдаги 8н-з/14-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши миокард инфарктнинг ўткир даврида даволаш тактикасига мос равишда юракнинг функционал ҳолатининг динамикаси яхшилаш ва  реанимация бўлимлари бўлиш вақтини 3 марта қисқартирган ва касалхонада умумий даволаниш  кунларининг  қисқартиришга олиб келган,  бунинг натижасида  ўлим ҳолатини 2,2 марта қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish