Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Ихтиёр Басимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар анестезиология ва реанимацияси хизматининг соғлиқни сақлашда ислоҳотлар давридаги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари», 14.00.37–Анестезиология ва реаниматология; 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib259.
Илмий раҳбарлар: Агзамходжаев Талъат Сайдалимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Абдумурат Саттарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори; Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида 2000–2015 йиллар давомида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга ошириш натижаларини таҳлил қилишни қиёсий баҳолаш асосида болалар анестезиологияси ва реаниматологияси хизмати фаолиятини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш даврида республика болалар анестезиологияси ва реанимацияси бўлими хизматининг ривожланиши тенденциялари аниқланган, мамлакатимизда тиббий муассасалар тармоғини оптималлаштириш натижалари болалар анестезиологияси ва реанимацияси асосида баҳоланган;
болалар анестезиология-реанимация соҳасидаги ўзгаришларнинг болалар аҳолиси соғлиғи кўрсаткичларига таъсири ўрганилган ва ушбу тиббий ёрдам турининг оқилона менежменти бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
соғлиғи ўткир ва оғир бузилган болаларнинг ота-оналари томонидан вилоят марказидаги болалар анестезиологияси ва реанимацияси бўлимига ўз йўли билан олиб келиниши малакали ёрдам кўрсатишни бошлашни кечиктириши, «Golden hour – Тез ёрдамнинг олтин соати» халқаро Концепцияси талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга тўсиқ бўлиши исботланган;
айрим компенсацион чораларини амалга оширмасдан ДПМ тармоғини оптималлаштириш аҳолининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан кўрсатиш учун вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари қошида реанимация ёрдамини кўрсатишни бошлаш ва беморни касалхонага олиб кетаётганда йўлда давом эттириш учун реанимацион-маслаҳат бригадаларини ташкил этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар анестезиологияси ва реаниматологияси соҳаси фаолиятини янада яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалари асосида:
«Болалар анестезиологияси ва реанимацияси бўлимлари ёрдами сифатини баҳолаш модели» ва «Болалар анестезиологияси ва реанимацияси ёрдамини такомиллаштириш бўйича услубий тадбирларни ташкил қилиш» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 8н-р/328-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ҳар бир вилоятда туман бўғинида болалар анестезиологияси ва реанимацияси хизматини тиклаш ёки муқобил вариант – вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиаллари қошида реанимацион-маслаҳат бригадаларини ташкил қилиш масаласи юзасидан тўғри қарор қабул қилиш имконини берган; 
Болалар анестезиология ва реанимацияси хизматининг соғлиқни сақлашда ислоҳотлар давридаги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Жиззах ва Сирдарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 ноябрдаги 8н-з/207-сон маълумотномаси). Натижада перинатал ўлим ҳолатларини қисқартириш, болалар анестезиологияси ва реанимацияси ўринларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish