Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуротов Қувондиқ Жуманиёзовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқлар диабетик гангренасида каминвазив даво усулларини оптималлаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2018.1.DSc/Tib299.
Илмий маслаҳатчи: Бабаджанов Бахтияр Дусчанбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Шиповский Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори; Камалов Тельман Туляганович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқлар панжаси ангиосомал тузилишини ўрганиш ва каминвазив даволаш усулларининг патогенетик асосланган алгоритмларини ишлаб чиқиш йўли билан оёқлар диабетик гангренасини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқлар диабетик гангренасида зарарланган ангиосом артериясига боғлиқ ҳолда оёқ панжасида йирингли-некротик жараённинг ривожланиш частотаси ва топографо-анатомик хусусиятлари аниқлаштирилган;
оёқлар диабетик гангренасида периферик артериялар сегментар зарарланиши ва йирингли-некротик жараённи ангиосомал жойлашишида клинико-патогенетик кечишининг ўзига хослиги аниқланган;
оёқлар диабетик гангренасини комплекс даволаш салбий натижаларининг юқори хавфи бўлганда оёқлар панжаси ангиосомаларини зарарланишининг жойлашишига қараб прогнозлашнинг аҳамияти баҳоланган;
қандли диабет фонида оёқлар гангренасида оёқ панжасида патологик ўчоқнинг жойлашишига боғлиқ холда йирингли-некротик жараённинг кечишини прогнозлаш усули такомиллаштирилган;
қандли диабет фонидаги оёқ панжаси йирингли-некротик жараёнда зарарланган ангиосомага боғлиқ ҳолда узоқ муддатли артерия ичи катетер терапияси ва оёқлар периферик артериялари баллонли ангиопластикаси самарадорлигига баҳо берилган;
диабетик тўпиқ синдроми фонида нейроишемик яраси бўлган беморларда реконструктив амалиёт усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқлар диабетик гангренасида беморлар даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
«Қандли диабет фонида оёқлар йирингли-некротик жараёнинг кечиш прогнозлаш усули» такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 8н-з/29-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган усул патологик жараённи оёқ панжасидаги жойлашишига қараб хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
«Диабетик тўпиқ синдроми фонидаги нейроишемик яраларда оёқ панжаси реконструкцияси усули» текомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 8н-з/29-сон маълумотномаси). Ушбу усул жароҳатларнинг бирламчи битиши смарадорлигини ошириш, йиринглаш частотасини камайтириш, шу билан бир қаторда, қайта некрэктомиялар ва оёқлар юқори ампутациялари сонини камайтириш имконини берган;
«Оёқлар диабетик гангренасини даволаш алгоритми (ангиосомал принцип)» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 8н-з/29-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияларни қўллаш қандли диабет фонида оёқлар гангренаси бўлган беморларни даволашни оптималлаштириш, шу билан бирга зарарланган ангиосомага боғлиқ ҳолда хирургик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини яхшилаш имконини берган;
оёқлар диабетик гангренаси билан беморларни даволашни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси йирингли хирургия бўлими, Хоразм вилояти клиник шифохонаси йирингли хирургия бўлими ва Наманган вилоят касалхоналари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 8н-з/29-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Изланиш натижаларини татбиқ қилиш қандли диабет натижасида келиб чиққан оёқлар йирингли-некротик жароҳати бўлган беморларни даволаш тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш имконини берган ва яхши натижалар улушини 56,4% дан 70,3% гача ошириш, қониқарсиз натижалар ҳисобланган оёқлар юқори ампутациялари частотасини 24,4% дан 12,4% гача пасайтириш ва умуман олганда, оёқлар таянч функциясининг сақланиб қолиш частотасини 67,4% дан 82,4% гача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish