Тухтабаева Камила Аброровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «PANDAS синдромининг клиник-нейровизуализацияси ва тавсифи», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.Phd/Tib75.
Илмий раҳбар: Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамурадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда PANDAS синдромининг клиник-неврологик ва нейровизуализациявий ўзига хос хусусиятларини аниклашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор PANDAS синдромида неврологик кўринишларнинг обцессив-компульсив бузилишлари учраш частотаси аҳамиятли дифференцирланган фарқлари аниқланган;
PANDAS синдромининг лаборатор-биокимёвий ўзгаришлари қон суръати меъёрий кўрсаткичлари фонида АСЛ-О кўрсаткичларининг кўтарилиши билан кечиши аниқланган;
PANDAS синдроми билан касалланган болаларда талвасага тайёрликнинг мавжудлиги ва кўпроқ мия қобиғи ва қобиқ ости тузилмаларининг шикастланиши билан кечувчи аутоиммун церебрал энцефалопатия ривожланиши исботланган;
PANDAS синдромининг клиник-лаборатор ва клиник-морфометрик кўрсаткичларига асосланган объектив дифференциал-ташхислаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
PANDAS синдромини эрта ташхислаш ва дифференциал-ташхислаш чора-тадбирлари бўйича олинган натижаларга асосида:
«PANDAS синдромини эрта ташхислаш тамойиллари» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8н-д/287-сон маълумотномаси), Мазкур услубий тавсиянома PANDAS синдромини эрта босқичларида киёсий ташхислашнинг сифатини ва даво эффективлигини оширишга хизмат килган;
«PANDAS синдромини дифференциалланган ташхиси алгоритми» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 8н-д/287-сон маълумотномаси), Мазкур услубий тавсиянома PANDAS синдромини эрта босқичларида дифференциалланган ташхис сифатини оширишга хизмат килган;
PANDAS синдроми клиник эрта намоён бўлишларини аниқлаш ва уларни кичик хорея ва нейроинфекциядан фарқланиши, ҳамда дифференциал-ташхислаш чора-тадбирлари буйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан 1-, 3-, 4-шаҳар клиник болалар шифохоналари ва Тошкент вилоят кўптармоқли болалар маркази амалиётига жорий килиган (Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-з/21-сон маълумотнамаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши PANDAS синдромини эрта ташхислаш ва даво эффективлигини ошишига имкон яратган.