Тўраев Абдураҳим Нортожиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудитни ташкил этиш ва унинг услубиётини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгaлтeрия ҳисoби, иқтисoдий тaҳлил вa aудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt.176.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Азизов Шерзод Ўктамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хўжaлик юритувчи субъектлaрда ички aудит хизматини ташкил этиш ва унинг услубиётини тaкомиллaштириш бўйича илмий-услубий таклиф ҳамда амалий тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн иборaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички аудит томонидан субъектнинг молиявий ҳолатига баҳо бериш ва унинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш тизими такомиллаштирилган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг Кузатув кенгаши аъзоларини ички аудит хизмати қўмитасига жалб этиш орқали унинг фаолияти самарадорлигини ошириш асосланган;
халқаро аудиторлик стандартлари асосида акциядорлик жамиятлари ички аудит фаолиятига мослаштирилган «ички аудит режаси» ва «ички аудит дастури» ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолашнинг тўртта сифат мезонлари таклиф этилган;
халқаро ички аудит стандартлари услубиёти асосида ички аудит текшируви натижаси бўйича тузиладиган йиғма ҳисоботни кириш, режалаштириш, таҳлилий ва якуний қисмлардан иборат шаклда тузиш тартиби таклиф этилган;
ташқи аудит текширувида ички аудит томонидан олинган аудиторлик далилларидан фойдаланиш орқали ташқи аудитни ўтказиш муддатини қисқартириш ва харажатларни камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa:
ички аудит томонидан субъектнинг молиявий ҳолатига баҳо бериш ва унинг самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 23 июлдаги 3356/03-11-сон ва Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга татбиқ этиш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатига баҳо беришда таклиф қилинаётган таҳлилий амаллардан фойдаланиш натижасида субъект фаолиятига тезкор баҳо берилишига эришилган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг Кузатув кенгаши аъзоларини ички аудит хизмати қўмитасига жалб этиш орқали унинг фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклифлар Ўзбекистoн Респyбликaси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 74-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 23 июлдаги 3356/03-11-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятлари томонидан ички аудит текшируви натижаларини Кенгашга олиб чиқиш ҳамда ички аудит иш жараёнини тўғри ташкил этишга эришилган;
халқаро аудиторлик стандартлари асосида акциядорлик жамиятлари ички аудит фаолиятига мослаштирилган «ички аудит режаси» ва «ички аудит дастури»нинг намунавий шаклларини амалиётга жорий қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ, «Қурилишмашлизинг» АЖ томонидан ички аудит хизматини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 23 июлдаги 3356/03-11-сон, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 22 сентябрдаги 03-11/4382-сон, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 5/1262-сон, «Қурилишмашлизинг» АЖнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/07-562-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни жорий этиш натижасида ички аудитни режалаштириш жараёнининг оптималлаштирилишига ва ички аудит хизмати ишчи ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда аудиторлик рискини камайтириш ва далиллар ишончлилигининг ортишига, аудиторлик текширувида сарфланадиган меҳнат соатларининг тежалишига эришилган;
акциядорлик жамиятлари ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолашнинг тўртта сифат мезонлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф орқали хўжалик юритувчи субъектларда ички аудиторлик текширувлари сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
халқаро ички аудит стандартлари услубиёти асосида ички аудит текшируви натижаси бўйича тузиладиган йиғма ҳисоботини кириш, режалаштириш, таҳлилий ва якуний қисмлардан иборат шаклда тузиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ томонидан ички аудит хизматини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 23 июлдаги 3356/03-11-сон, Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 22 сентябрдаги 03-11/4382-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2017 йил 20 декабрдаги 129-сон, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2018 йил 26 июндаги 10-5/699ж-сон маълумотномалари). Натижада хўжалик юритувчи субъектларда ички аудит хизмати ҳисоботини тузиш жараёнларининг тезлашиши ва улардаги муаммоларнинг ўз вақтида ҳал қилиниши, уларнинг бир хиллигини таъминлаш ҳамда алоҳида ички аудит хизмати ишининг якуний натижаларини расмийлаштириш имконини берган;
ташқи аудит текширувида ички аудит томонидан олинган аудиторлик далилларидан фойдаланиш орқали ташқи аудитни ўтказиш муддатини қисқартириш ва харажатларни камайтириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Қурилишмашлизинг» АЖ, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ томонидан ички аудит хизматини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2017 йил 2 ноябрдаги 136-сон, «Ўзпахтасаноат» АЖнинг 2019 йил 22 сентябрдаги 03-11/4382-сон, «Қурилишмашлизинг» АЖнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 01/07-562-сон, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖнинг 2017 йил 23 ноябрдаги 5/1262-сон маълумотномалари). Натижада ташқи аудит ўтказиш учун сарфланадиган харажатлар «Ўзпахтасаноат» АЖда 10 фоиз, «Қурилишмашлизинг» АЖда 9,5 фоиз, «Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖда 9 фоизга камайишига эришилган.