Sayt test rejimida ishlamoqda

«Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 5-бандига мувофиқ салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори, Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп этган муаллифга фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳамда 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга эксперимент тариқасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси диссертация ҳимоясисиз истисно тариқасида берилиши мумкин.

1а. Импакт-фактори тегишли даражада юқори ва Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ҳаммуаллифликда бажарилган бўлса, ҳаммуаллиф (ҳаммуаллифлар) мазкур мақоланинг (1) янгилиги (ғояга ҳаммуаллиф) ушбу талабгорга тегишли экани, (2) у мазкур мақоладаги салмоқли ва муҳим илмий янгиликлардан илмий даража олиш учун фойдаланиши мумкинлиги ва (3) ушбу мақоладан кейинчалик шу мақсадда ҳаммуаллифлар фойдаланмаслиги юзасидан розилик хатини берган бўлиши керак (розилик хати алоҳида ҳар бир ҳаммуаллиф ёки ҳаммуаллифлар томонидан биргаликда ёзилиши мумкин).

Розилик хатидаги ҳаммуаллифнинг имзоси у фаолият олиб бораётган (ёки тадқиқот амалга оширилган) ташкилот томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Изоҳ: Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича импакт-фактори тегишли даражада юқори ва Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп этилган мақолалар якка муаллифликда бўлиши лозим.

1б. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун талабгор ўрнатилган тартибда малакавий имтиҳонлар топширган бўлиши керак.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун талабгор фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлиши керак.

2а. Салмоқли ва тизимли илмий янгиликлар олган, импакт-фактори тегишли даражада юқори ва Рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда чоп этилган илмий мақолаларнинг (бундан буён матнда илмий мақолалар деб юритилади) илмий натижаси амалиётга татбиқ этилгани тўғрисида тегишли ташкилот (ташкилотлар) маълумотнома берган бўлиши керак.

2б. Тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ кенгашининг (1) илмий мақолаларнинг тегишли журналларда чоп этилгани, (2) илмий мақолаларда салмоқли ва тизимли илмий янгиликлар олингани ҳамда (3) уларнинг амалиётга жорий этилгани бўйича хулосаси бўлиши керак.

Тадқиқот амалга оширилган ОТМ ёки ИТМ расмий хат билан илмий даражалар берувчи илмий кенгашга мурожаат қилган бўлиши керак.

2г. Илмий кенгаш мажлисида илмий мақолаларнинг тегишли журналларда чоп этилгани, илмий мақолаларда салмоқли ва тизимли илмий янгиликлар олингани ҳамда уларнинг амалиётга жорий этилгани бўйича талабгор томонидан тақдимот қилиниши керак.

2д. Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш мажлисида илмий мақолаларнинг тегишли журналларда чоп этилгани, илмий мақолаларда салмоқли ва тизимли илмий янгиликлар олингани ҳамда уларнинг амалиётга жорий этилганига хулоса берилган бўлиши керак.

Изоҳ: Мазкур масала бўйича талабгор тегишли олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбариятига мурожаат қилиши керак.

3. Хорижий мамлакатлар илмий журналлари импакт-факторининг тегишли даражаси ҳар бир фан тармоғининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши эътиборга олиниб, тегишли ташкилотлар таклиф ва тавсиялари асосида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумот ОАК веб-сайтида эълон қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish