Ҳақбердиев Бекзод Ўктамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt985.
Илмий раҳбар: Раджабов Умурзоқ Аблақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Жанабай Якыпбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта портфелининг барқарорлигини таъминлаш чораси сифатида тузилиши кутилаётган суғурта шартномаларини экспертиза қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилган;
вариацион кўлам ёки тебранишлар амплитудаси кўрсаткичлари, суғурта компаниясининг молиявий аҳволини тавсифловчи коэффициентлар, суғурта соҳасининг мониторинг тизимига кирувчи кўрсаткичларни аниқлаш асосида суғурта компаниясининг молиявий фаолиятидаги таваккалчиликни баҳолаш таклиф этилган;
суғурта компаниясининг молиявий барқарорлиги шаффофлигини таъминлашда суғурта тўловлари ва харажатлари, активлар ва капитал рентабеллиги коэффициентлари ҳамда комбинациялашган коэффициент, инвестицион портфелнинг даромадлилигини аниқлаш бўйича кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
суғурта компаниясининг инвестиция портфелини кенгайтириш орқали даромадини кўпайтиришда, компаниянинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш, инвестиция сиёсатида белгиланган стратегияларда компаниянинг фойдалилик, ликвидлиликни ошириш ҳамда унинг даромадларини шакллантириш ва кўпайтириш модели таклиф этилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта портфелининг барқарорлигини таъминлаш чораси сифатида тузилиши кутилаётган суғурта шартномаларини экспертиза қилиш тизимини жорий этиш бўйича берилган таклифи “АLSKOM” суғурта акциядорлик жамияти томонидан шартномаларни тузиш жараёнида амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта акциядорлик жамиятининг 2019 йил 7 ноябрдаги 02/1760-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга асосан компаниянинг барча таркибий тузилмалари, шу жумладан ҳудудий филиаллари томонидан тузилиши кутилаётган суғурта шартномаларнинг суғурта жавобгарлиги миқдори белгиланган лимитдан ортган қисмини кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилган. Ушбу тизим компания фаолиятига жорий этилиши натижасида “АLSKOM” суғурта акциядорлик жамиятининг тўлов коэффициенти 2017 йилга қараганда 2019 йилда 31,9 фоизга камайган;
суғурта компаниясини молиявий фаолияти рискини баҳолаш бўйича кўрсаткичлар (вариацион кўлам ёки тебранишлар амплитудаси кўрсаткичлари, суғурта ташкилотининг молиявий аҳволини тавсифловчи тизимга кирувчи коэффициентлар, суғурта соҳасининг мониторинг тизимига кирувчи кўрсаткичлар, мониторинг тизими кўрсаткичларининг нисбий таваккалчиликларни аниқлашга имкон берувчи вариация коэффициенти) бўйича берилган таклиф “АLSKOM” суғурта акциядорлик жамиятини ривожлантириш йўл харитасида акс этган. (“АLSKOM” суғурта акциядорлик жамиятининг 2019 йил 7 ноябрдаги 02/1760-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф компаниянинг амалдаги фаолиятида қўлланиши натижасида компаниянинг инвестиция қўйилмалари миқдори 2019 йилнинг 9 ойлигида 70 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизга ошган;
суғурта компаниясининг молиявий барқарорлигини, шаффофлигини таъминлаш бўйича кўрсаткичлар коэффициентларини (суғурта тўловлари ва харажатлар коэффициенти, активлар рентабеллиги коэффициенти, капитал рентабеллиги коэффициенти, комбинациялашган коэффициент, инвестицион портфел даромадлилиги коэффициенти) бўйича берилган таклиф “АLSKOM” суғурта акциядорлик жамияти томонидан молиявий тахлил амалиётига жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта акциядорлик жамиятининг 2019 йил 7 ноябрдаги 02/1760-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф компаниянинг амалдаги фаолиятида қўлланилиши натижасида компаниянинг соф фойдаси миқдори 2019 йилнинг 9 ойлигида 2,276 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 фоизга ошган.
суғурта компаниясининг инвестиция портфелини кенгайтириш орқали даромадларни кўпайтириш мақсадида, компаниянинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш, инвестиция сиёсатида белгиланган стратегиялардан компания ўз ихтиёрига кўра фойдалилик ва ликвидлиликни ошириш, суғурта ташкилотида даромадларни шакллантиришда ва кўпайтиришда компаниянинг молиявий моделини яратиш бўйича берилган таклиф “Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятини ривожлантириш йўл харитасида ўз аксини топган (“Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 23 ноябрдаги 01-01/4086-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф компаниянинг амалдаги фаолиятида қўлланилиши натижасида компаниянинг юқори молиявий барқарорлик даражаси таъминланиб, 2018 йилда компания томонидан йўналтирилган қисқа муддатли инвестиция маблағлари миқдори 28437,1 млн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган.