Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Наргиза Суннатиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмасининг химиявий нур терапиясига сезувчанлигини аниқлашга мультимодал ёндашув», 14.00.14–Онкология, 14.00.15–Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib933.
Илмий раҳбарлар: Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори; Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Абдужаппаров Сулейман Бахретдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.Н.Блохин номидаги онкология миллий тиббий тадқиқот маркази” ФДБМ (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмасига чалинган беморларда даволаш ва ташхисотни режалаштиришда молекуляр-генетик маркерлар прогностик аҳамиятини асослашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони билан хасталанган беморларда химиявий нур билан даволашдан кейинги даврда VEGF-р53, Ki 67-р53 онкомаркерларининг қўшма гиперэкспрессияси  эрта қайталаниш ва метастазлар келиб чиқиши ва беморларнинг яшовчанлик даражасини пасайишида аҳамияти асосланган; 
бачадон бўйни саратони Т2бN0-1M0, T3N0-1M0   даражаларининг эндофит ва аралаш ўсиш шаклларида, қуйи ва дифференцирланмаган хавфлилик даражаларида VEGF, Ki 67 ва р53 маркерларнинг аниқланиши қатъий кўрсатма эканлиги исботланган;
маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони касаллиги даволаш самарадорлигига клиник Bcl2 аниқланиши маълумотсиз кўрсатгич эканлиги, иммуногистохимиявий йўл билан VEGF, Ki 67, Bcl2 ва р53 қўллаш орқали баҳолаш ёрдамида исботланган;
беморларда даволашдан кейинги даврда қайталаниш, метастаз ва яшовчанлик даврида ўсманинг ўсиш шакли, ўсма жараёни юқори ва ўрта дифференцирланган хавфлилик даражасида -0,225–0,093 корреляцион боғлиқликни инобатга олиб, молекуляр-генетик маркерлар ихтиёрий текширув тартиби эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмасини химиявий нур терапиясига сезувчанлигини аниқлашга мультимодал ёндашувни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Молекуляр-генетик маркерлар асосида маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмаси ташхисоти усулларининг интеграцияси» методик тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8н–д/211–сон маълумотномаси). Ушбу методик тавсиянома бачадон бўйни хавфли ўсмаларини иммуногистохимиявий мезонлар асосида ишончли ташхислаш имконини берган;
Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмасини химиявий нур билан даволаш сезувчанлигини баҳолашга мультимодал ёндашувни асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Фарғона, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари филиалларининг клиник ва фундаментал ташхислаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 мартдаги 8н–з/28–сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга жорий қилиниши маҳаллий тарқалган бачадон бўйни ўсмаси беморлари адекват даволаш ҳажмини танлашни қулайлаштириш, уларнинг муддатини қисқартириш, химиявий нур терапиясининг самарадорлигини ошириш, касаллик қайталаниш сони ва асоратларни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish