Sayt test rejimida ishlamoqda

Ан Андрей Владимировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Танг ҳолатлардаги ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам сифатини ошириш», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент; 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc/Tib402.
Илмий маслаҳатчилар: Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ли Дон Ук, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт-стоматология университети» федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: танг ҳолатлардаги ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва унинг ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор критик ҳолатлар ва оналар ўлимини пасайтиришга қаратилган самарадор  табақалаштирилган сифат кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
илк бор хомиладорлар қон кетишида критик ҳолатлар ривожланишини эрта аниқлаш хамда ушбу ҳолатлар хавф омилларини индивидуал прогнозлаш жадвали ишлаб чиқилган;
илк бор “near miss” ва оналар ўлими ривожланиши хавф омиллари ўхшашлиги ҳамда оналар ўлимини камайтириш учун акушерлик критик ҳолатларини аниқлаш афзаллиги исботланган; 
илк бор асоратли туғруқлар билан кечадиган хомиладорликни стандартлашган ёндошувлар ва индивидуал прогнозлаш асосида комплекс олиб боришнинг иқтисодий самарадорлиги исботланган;
акушерлик муассасалари аудитида юқори даражада сезгирлик ва ўзига хослик билан оналар ўлимининг ҳар бир ҳолатини тўлиқ баҳолаш имконини берувчи хамда тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини баҳолашнинг махсус индикаторлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Танг ҳолатлардаги ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Акушерлик қон кетишларида критик ҳолатларнинг ривожланиш хавфини башоратлаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 сентябрдаги 8н-д/199-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома хомиладорларда танг холатлар ривожланиш хавфи ва оғирлик даражасини эрта аниқлаш, касаллик кечишини башорат қилиш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини қўллашга хизмат қилган;
ҳомиладор аёлларга танг ҳолатлар ривожланиш хавфи, оғирлик даражасини аниқлаш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва 6-сон туғруқ комплекси амалиётларига  жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 мартдаги 8н-з/25-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар хомиладорлик даврида танг ҳолатлар ривожланиш хавфини олдини олиш, касаллик асоратларини камайтириш хисобига оналар ўлими кўрсаткичларини пасайтириш ҳамда уларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш билан тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish