Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Олтиной Абдуганиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ювенил дисменореяни аниқлашни мукаммаллаштириш ва даволашга таққослама ёндашиш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Тib185.
Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахангир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номли Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ювенил дисменорея  ташхисини амалга ошириш ва даволашга таққослама ёндашиш алгоритмини ишлаб чиқишни инобатга олган ҳолда касаллик патогенезининг ривожланишини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тиббий кўрик натижасида гинекологик патологияси бўлган қизларда БТД белгиларини ҳисобга олган ҳолда ЮД учраш частотаси, прогностик ва клиник-диагностик аҳамияти аниқланган;
ЮДнинг ривожланишига боғлиқ ҳамда жинсий гормонлар метаболизмида иштирок этувчи ESR1 G2014A генининг аллель вариантининг тақсимланиши ювенил дисменореяли БТД бор қизларда (A) мутантли  аллельни  ва АА-аллелли гомозигот генотип учраши аниқланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб шаҳсларда ЮДли БТД бор қизларда шаклланиш ҳавфи ва клиник кечиши унинг бошқарувчи эстроген рецепторлари генининг (алфа (rs2228480 да аденин учун гуаниннинг бир нуклеотиди алмашинуви) полиморфизми билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор ўзбек популяциясида БТД бор қизларда I-типдаги коллаген ген полиморфизми (гуаниннинг rs1800012 да тимин билан битта нуклеотид алмашинуви) пайдо бўлиши  ЮДнинг ривожланишида мойил омил эканлиги аниқланган;
ЮДли мижозларда юпқа эндометрий шаклланишининг генлар аро уюшмалар  (NOS3 786 T>C, ESR1 397T>С) орқали генлар тармоғини ташкил этадиган молекуляр-генетик башорат қилувчилар роли исботланган;
ЮДдаги вегетатив асаб тизими ҳолати, руҳий аҳволи, бош мия қон томирларининг ҳолати бириктирувчи тўқима ҳолатига, дисменореянинг даражаларига ҳамда гипомагниемияга алоқадорлиги аниқланган;
оғриқ синдроми кучайишида БТДнинг роли, унинг дисменорея оғирлик даражаларига ва қон зардобидаги магний миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
ЮД да БТД бор ўсмир қизларни олиб бориш ва уларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, терапиянинг ҳар ҳил турларига индивидуал ёндашув самардорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЮДни аниқлашни мукаммаллаштириш ва даволашга таққослама ёндашиш бўйича олинган натижалар асосида:
«Ювенил дисменореянинг диагностикаси ва даволаш алгоритми»  мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 январдаги 8-н-р/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қиз болаларда ювенил дисменореяни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, лаборатор ташхислаш ва даволашнинг оптимал вариантини танлаш имконини берган;
Ювенил дисменореянинг клиник кўринишлари, ташхислаш усуллари ва олдиндан аниқлаш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Андижон вилояти Перинатал маркази, шаҳар туғруқ комплекси, кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт марказининг гинекология бўлими, Андижон давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраларида, шунингдек, Фарғона вилояти ўсмирлар диспансерида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 29 сентябрдаги 8н–д/53-сон ва 2020 йил 29 январдаги 8н-р/36 маълумотномаси).
Амалиётга жорий этилган натижалар ювенил дисменорея билан  касалланган беморларни  даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, ҳамда асоратларини олдини олиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish