Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсункулова Шахноза Туйчиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс эстетик онгининг шаклланишида санъатнинг ўрни ва синергетик хусусияти», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Fal125.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасаноми: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Озода Джалолиддинова, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади санъатнингшахс эстетик онгининг шаклланишига таъсири, санъатнинг синергетик асосларини фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фанлараро мега категория бўлган эстетик онгнинг тизимли, структурали, эволюцион ривожланувчи мураккаб хусусиятлари ва санъат феномени билан алоқадорлиги эстетик дунёқарашда, бадиий асарларда, этномаданий борлиқда намоён бўлиши асосланган; 
шахс эстетик онгининг ижтимоий тажриба эволюцияси ва санъат таъсирида шаклланиб, юксалиб боришининг тарихий-фалсафий, этномаданий, эстетик, онтологик хусусиятлари илмий асосланган;
бадиий-эстетик ижод ва бадиий асарнинг ночизиқли хусусиятлари эстетик онгни шакллантиришда муҳим омил эканлигининг фанлараро синтези асосида санъатнинг синергетик феномени очиб берилган;
шахс эстетик онги ва тафаккурини шакллантиришда синергетик асос вазифасини бажарадиган санъат асарлари ва санъат турларининг назарий ва амалий жиҳатдан таснифи, замонавий санъатнинг имкониятлари ва устувор вазифалари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахс эстетик онги шаклланишининг мураккаблиги, унга санъатнинг таъсири, эстетик онг ва санъатнинг доимий ҳаракатдалиги, санъатда синергетик хусусиятларни тадқиқ этиш асосида: 
фанлараро мега категория бўлган эстетик онгнинг тизимли, структурали, эволюцион ривожланувчи мураккаб хусусиятлари ва санъат феномени билан алоқадорлиги эстетик дунёқарашда, бадиий асарларда, этномаданий борлиқда намоён бўлишига оид хулосаларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши томонидан ўтказилган «Замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш ва тарғиб қилиш» номли тадбир лойиҳаси ҳамда сценарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон  ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 28 октябрдаги 04-13/4870-сон  маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг эстетик онги: идеали, назарий билими, қадрияти, баҳо, дид каби эстетик хусусиятлари шаклланишига, бадиий асар, бадиий ижод ҳақидаги билимлари ошишига эришилган.
шахс эстетик онгининг ижтимоий тажриба эволюцияси ва санъат таъсирида шаклланиб, юксалиб боришининг тарихий-фалсафий, этномаданий, эстетик, онтологик хусусиятлари тўғрисидаги илмий натижа ва хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 12-сентябрь куни эфирга узатилган «Миллий эстрада» туркум эшиттиришининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2019 йил 16 октябрдаги 1-180-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқот натижаларининг эфирга узатилиши аҳолини санъат таъсирида ёшларнинг эстетик онгини шакллантиришнинг самарали механизмлари ҳақида маълумотлар олишига  хизмат қилган;
бадиий-эстетик ижод ва бадиий асарнинг ночизиқли хусусиятлари эстетик онгни шакллантиришда муҳим омил эканлигининг фанлараро синтези асосида санъатнинг синергетик феномени таҳлилига оид хулоса ва тавсияларидан Самарқанд вилояти музей-қўриқхона фаолиятини янада такомиллаштиришда, янги экспозия кўргазмаларини ташкил қилишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2019 йил 8 ноябрдаги 01-12-10-5601-сон маълумотномаси). Натижада, музей-қўриқхонанинг ҳужжатлар фондида илмий иш доирасида 10 дан зиёд экспонатлар йиғилди, экспозицион режа тузилиб,   ташкил қилинди, экскурция матнларини янги назарий матнлар билан бойитишда фойдаланилди.
шахс эстетик онги ва тафаккурини шакллантиришда синергетик асос вазифасини бажарадиган санъат асарлари ва санъат турларининг назарий ва амалий жиҳатдан таснифи, замонавий санъатнинг имкониятлари ва устувор вазифаларига оид назарий хулосалари Ўзбекистон миллий университетида 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-163 рақамли «Демократик жараёнларда «ўзбек модели»нинг концептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг фалсафий-методологик асослари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 89-03-3847-сон маълумотномаси). Бу илмий тадқиқот натижаларининг амалий лойиҳада қўлланилиши шахс эстетик онги ва маданиятининг шаклланишида санъатнинг ўрни ва самарадорлигини ошириш юзасидан хулосалар чиқариш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish