Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Умида Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Виржиния Вулф романларида аёл ички дунёсининг тасвирланиши” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil337.
Илмий раҳбар: Холбеков Мухаммаджон Нурқосимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика   институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тилар институти. ИК рақами: PhD 03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Бақоева Муҳаббат Қаюмовна филология фанлари доктори, Халлиева Гулноза Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёл ички дунёсини тасвирлаш жараёнида Виржиния Вулфнинг бадиий олами ва маҳоратини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Виржиния Вулфнинг барча романларида яхлит ва равон ҳикояга эришиш модернизм прозасининг асосий услуби экани очиб берилган;
Виржиния Вулф романларида “аёл” тушунчасининг акс эттирилиши, аёл қалбида кечаётган ҳиссиётларни, изтиробларни тасвирланиши, уларнинг эркаклар маданиятига муносабати фактик материаллар орқали асосланган;
Виржиния Вулфнинг “Дэллоуэй хоним” ва “Маёқ сари” романларида аёллар ички дунёсининг асосий омиллари ва аёл портретини яратишдаги маҳорати  далилланган;
сюжет ўрнида таъсирчан эпизодлардан фойдаланиш масаласи илк марта  “Жейкоб хонаси” романи таҳлили орқали ёритилган;
“Орландо”, “Маёқ сари” ва “Тўлқинлар” романларида хронотоп ( вақт ва замон ) меъёр талабларида эмаслиги исботланган ҳамда муаллиф  портретининг ёритилиш даражаси “Орландо” автобиографик романи талқинида далилланган;
IV. Натижаларнинг жорий қилиниши. Виржиния Вулф экспериментал романларининг бадиий хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инглиз модерн адабиёти билан боғлик муаммолар тасвири натижаларидан И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 89-03-4185-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникативлик қобилияти ва адабиётшунослик асослари билими оширилган,  ҳамда таълим тизими жараёни такомиллаштирилган;
Виржиния Вулф романларида аёл ички дунёсининг тасвирланиши  бўйича олинган натижалардан ОТ-Ф8-062-рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” номли фундаментал тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 89-03-4185-сон маълумотномаси). Натижада, ХХ асрнинг биринчи ярмида инглиз адабиёти контекстида Виржиния Вулф романларида аёл ички дунёси тасвирланишининг алоҳида позициясини аниқлаган асосий омилларни батафсил кўриб чиққанлиги илмий асослаб берилган ҳамда ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослигида жаҳон адабиётининг таъсирини аниқлаш  имконини берган;
Виржиния Вулф романларида аёл ички дунёсининг тасвирланиши  бўйича олинган натижалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлигининг 2019 йил 16 ноябрдаги 2039/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникативлик қобилияти, адабиётшунослик асосларидан билимлари оширилган ва ҳалқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Виржиния Вулф романларида аёл ички дунёсининг тасвирланиши  бўйича олинган натижалардан Буюк Британия Экзетер университетининг кутубхонасида инглиз адабиётига. бағишланган семинарда фойдаланилган (Экзетер Университетининг 2020 йил 16 январдаги 690011679-сон маълумотномаси). Натижада, семинар иштирокчилари Виржиния Вулфнинг адабий ва бадиий услуби замонавий адабиётга катта таъсир кўрсатган деган хулосага қўшилдилар.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish