Камолова Санобар Жабборовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Француз антропонимларининг дискурсив-прагматик тавсифи” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil.174.
Илмий раҳбар: Исмаилов Салахиддин Исмаилович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тилар институти. ИК рақами: PhD. 03/30.12.2019. Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна филология фанлари доктори, Сувонова Нигорабону Низомиддиновна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: француз мулоқот матнида антропонимлар қўлланишининг миллий ўзига хослиги, ҳамда уларнинг денотатив ва коннотатив мазмунини лингвопрагматик аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ономастика назарияси доирасида антропонимик бирликларнинг маъноларини аниқлашда таянадиган дискурсив-прагматик тамойиллар белгиланган ва антропоним структурасида денотатив-коннотатив маъноларнинг воқеланиш асослари очиб берилган;
антропонимларнинг лисоний-расмий ва нутқий-норасмий шакллари ва уларнинг мазмунини ташкил этувчи коннотатив таркибий қисмлар аниқланган;
мулоқот матнида антропонимнинг нутқий-норасмий шаклларидан фойдаланишнинг прагматик сабаблари далилланган;
исм, фамилия, тахаллус ва лақабларнинг бирламчи ва иккиламчи номланиш жараёнида воқеланадиган референтлар, денотатив ва коннотатив семаларнинг дискурсив турлари аниқланган;
француз дискурсида антропонимнинг нутқий шаклларидан фойдаланишга таъсир этувчи этнопрагматик омилнинг моҳияти исботланган.
IV. Натижаларнинг жорий қилиниши. Француз антропонимларининг дискурсив-прагматик тавсифи мавзусидан чиқарилган илмий натижалар асосида:
бир ва кўп референтли антропонимларнинг маъно турлари, денотатив ва коннотатив компонентларининг ўзаро семантик алоқалари, семантик оппозициянинг турлари, ўрганилаётган денотатларнинг семантик модификацияси тўғрисидаги тасаввурларни тизимлаштириш билан боғлиқ усуллардан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4539-сон маълумотномаси). Натижада, антропоним маъносининг денотатив ва коннотаив таркибий қисмларини тизимлаштириш билан боғлиқ усуллар ўқув луғатлари ва дастурлари ишлаб чиқишда хизмат қилган;
антропоним референтларининг турли дискурсларда воқеланишида кўзланган дискурсив мақсад ва прагматик самарага эришиш усуллари бўйича олинган хулосалар асосида Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил –миллат кўзгуси”, “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек” каби кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 28 октябрдаги 1/388-сон маълумотномаси). Натижалар тингловчиларда тагмаъноли мулоқот самарасини ошириш ҳақида қимматли маълумотлар бериш орқали кўрсатувлар савиясининг оширилишига эришилган;
бир ва кўп референтли антропонимларнинг қўлланишида тақдим этиладиган миллий ахборот мазмуни ва кўламининг исм ва фамилиялар орқали тақдим этилиш хусусиятлари билан боғлиқ натижалари “ННТ Тошкент Француз Алянси” ва Ўзбекистондаги Франция элчихонаси томонидан 2017-2018 йилларда ўтказилган “Франкофон ёшлар театри” фестивалида фойдаланилган (ННТ Тошкент Француз Алянсининг 2019 йил 19 ноябрдаги 10-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш учун хизмат қилган;
исм, фамилия, тахаллус ва лақабларнинг лисоний ва нутқий ўзига хосликларини тизимлаштириш бўйича олинган натижалар “Назарий грамматика ва фонетика”, “Лингвистик таҳлил методлари”, “Хорижий тилни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” каби фанларнинг назарий асосларини бойитишга хизмат қилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4539-сон маълумотномаси). Натижа талабаларнинг маданиятлараро нутқ компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишда хизмат қилган.