Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қувурларда иссиқлик алмашинувини жадаллаштириш билан энергия тежамкор иссиқлик алмашинув қурилмасини ишлаб чиқиш”, 05.05.04 – Саноат иссиқлик энергетикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т607.
Илмий раҳбар: Мухиддинов Джалолиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Авезов Раббанакул Рахманович техника фанлари доктори, профессор; Исаходжаев Хайрулла Суннатуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик алмашинув қурилмаларининг қувурларида иссиқлик алмашинувини жадаллаштириш билан иссиқлик амашинув қурилмаларининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик алмашинув қурилмаси қувурларининг девор олди зоналарида ламинар чегаравий қатлам қалинлигини камайтирувчи ва тебранма ҳаракат натижасида оқимни тўлиқ турбулизацияловчи локал турбулизаторнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
“қувур ичида қувур” туридаги иссиқлик алмашинув қурилмасининг силлиқ қувурида олинган тажриба натижалари умумлаштирилиб, силлиқ қувурда гидравлик қаршилик ва иссиқлик беришни аниқловчи эмпирик тенгламалар ишлаб чиқилган; 
локал турбулизаторли қувурларда ламинар ва турбулент оқим режимларида гидравлик  қаршилик силлиқ қувурга нисбатан 23,4 мартага, иссиқлик бериш 2,44,2 мартага юқори бўлиши аниқланган;
локал турбулизаторли қувурларда локал турбулизаторларнинг турли нисбий қадами ва нисбий диаметрида гидравлик қаршилик ва иссиқлик беришни аниқлаш учун хатолиги ламинар оқим режимида ±5% ва турбулент оқим режимида ±6% бўлган юқори аниқликдаги эмпирик тенгламалар ишлаб чиқилган;
локал турбулизаторлар нисбий қадамининг s/d1=47 ва нисбий диаметрининг d2/d1=0,40,7 оралиқларида локал турбулизаторларнинг рационал геометрик параметрлари s/d1=6 нисбий қадамга ва d2/d1=0,5 нисбий диаметрга мос келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иссиқлик алмашинув қурилмаларининг қувурларида локал турбулизаторларни ўрнатиш ҳамда энергия тежамкор иссиқлик алмашинув қурилмасини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмашинув қурилмаси қувурларининг девор олди зоналарида ламинар чегаравий қатлам қалинлигини камайтирувчи ва тебранма ҳаракат натижасида оқимни тўлиқ турбулизацияловчи локал турбулизатор конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (“Иссиқлик алмашинув қувурининг турбулизациялаш қурилмаси” №IAP 04514-2012 йил);
локал турбулизаторларнинг янги конструкцияси АЖ «Муборак ИЭМ»даги қоплама қувурли иссиқлик алмашинув қурилмасида ўрнатилган (“Иссиқлик алмашинув қувурининг турбулизациялаш қурилмаси” №IAP 04514-2012 йил). Натижада локал турбулизаторли иссиқлик алмашинув қурилмаси йилига 91,8 т.ш.ё.ни тежаш имконини берган;
локал турбулизаторларнинг янги конструкцияси АЖ «Средазцвет-метэнерго»даги қоплама қувурли иссиқлик алмашинув қурилмасида ўрнатилган («Средазцветметэнерго» АЖнинг 24 май 2019 йилдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада локал турбулизаторли иссиқлик алмашинув қурилмаси йилига 30,1 т.ш.ё.ни тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish