Айтбоев Мансурбек Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон демократик тараққиётининг янги босқичида ташкил этилган халқ қабулхоналарининг ижтимоий аҳамияти», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Fal245.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Норқулов Дустмурод Тошпулатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердикулов Сирожжон Насипкулович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистон демократик ислоҳотларида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари фаолиятини ҳамда тажрибаларининг ижтимоий аҳамиятини фалсафий тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат бошқарувдаги демократик ўзгаришларнинг моҳияти (фаолиятга танқидий ёндашув, очиқлик, инсон манфаатларининг устунлиги, халқни рози қилиш, одил судлов) очиб берилган;
халқ қабулхоналари моҳиятан давлат ва ҳалқ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этувчи, халқнинг давлатга ишончини мустаҳкамловчи ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали уларни ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланишини таъминловчи демократик институт сифатида шаклланганлиги илмий асосланган;
мамлакатимизда бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонликнинг ривожланишига ғов бўлиб келаётган сунъий тўсиқларни (ҳужжатбозлик, сансалорчилик, таниш билишчилик, бюрократия, коррупция) бартараф этишда виртуал ва халқ қабулхоналари фаолиятининг муҳимлиги очиб берилган;
халқ қабулхоналари ходимларини компетентлигини аниқлашда профессиограммадан (интеллектуал салоҳият, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, бошқариш санъати, ташкилотчилик қобилияти, касбий психология,) фойдаланиш улар фаолиятини такомиллаштириш омили эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг моҳияти ва халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат бошқарувдаги демократик ўзгаришларнинг моҳияти(фаолиятга танқидий ёндашув, очиқлик, инсон манфаатларининг устунлиги, халқни рози қилиш, одил судлов)га оид хулосалардан “Ўзбекистон 24” телерадиоканалида таҳлилий материаллар, кўрсатувлар тайёрлашда хусусан, “Оммавий ва сайёр қабуллар”дан лавҳалар, “Студия 24”, “Махсус репортаж”, ва “Халқ билан мулоқот” туркумидаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 01-09-1228-сон маълумотномаcи). Илгари сурилган таклиф ва тавсиялар аҳолининг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлиги юксалишига ва уларни ижтимоий жараёнлар, демократик ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланишига хизмат қилган.
халқ қабулхоналари моҳиятан давлат ва ҳалқ ўртасида самарали мулоқотни ташкил этувчи, халқнинг давлатга ишончини мустаҳкамловчи ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш орқали уларни ижтимоий тараққиётнинг фаол иштирокчисига айланишини таъминловчи демократик институт сифатида шаклланганлигига оид хулосаларидан, 2018 йилда чоп этилган “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” номли ўқув қўлланмани тайёрланишида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 89-03-4242-сон маълумотномаcи). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши юзасидан берилган назарий хулосалар, амалий таклифлар талаба-ёшларни мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ташкил этилган ҳалқ қабулхоналари, унинг фаолият йўналишлари, стратегик аҳамияти тўғрисидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.
мамлакатимизда бизнес, тадбиркорлик ва ишбилармонликнинг ривожланишига ғов бўлиб келаётган сунъий тўсиқларни (ҳужжатбозлик, сансалорчилик, таниш билишчилик, бюрократия, коррупция) бартараф этишда виртуал ва халқ қабулхоналари фаолиятининг муҳимлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон либерал демократик партиясининг Устав ва мақсадларида эълон қилинган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини босқичма-босқич амалга ошириш, фуқаролик жамиятининг турли хил институтларини шакллантириш ва тараққий эттириш, давлат хокимияти ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро алоқалар тизимини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга қатъий ҳакарат қилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2019 йил 26 декабрдаги 01-27/1005-сон маълумотномаcи). Бу мамлакатимизда ишбилармонлик ва тадбиркорлик янада ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш ва аҳолининг барча қатламларида тадбиркорлик фаолиятига қизиқишни кучайтиришга хизмат қилган.
Халқ қабулхоналари ходимларини компетентлигини аниқлашда профессиограммадан (интеллектуал салоҳият, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, бошқариш санъати, ташкилотчилик қобилияти, касбий психология,) фойдаланиш улар фаолиятини такомиллаштириш омили эканлигига оид амалий тавсиялардан “Менга бари бир эмас!” мавзусидаги қўлланмани тайёрлашда ва ПЗ-20170930369 шрифтли “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот ҳуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” грант лойиҳасини бажаришда кенг фойдаланилди. (Республикаси маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 21 ноябрдаги 02/10-1553-сон маълумотномаси). Бу давлат идоралари ва бошқарув институтларини ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, халқ қабулхоналари ва аҳоли муносабатларида ўзига хос маънавий мулоқот элементларини такомиллашувига хизмат қилган.