Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбаниязова Раушана Курбанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давр руҳи ўзгаришларининг ижтимоий менталитетга таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal272.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент  давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий менталитетнинг ўзгаришини белгиловчи ижтимоий ҳаёт қонуниятлари, омилларни асослаш, ижтимоий менталитет моделларини таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
менталлик (ақл-идрок қобилияти) ва менталитет (тафаккур тарзи, миллий характер) тушунчаларининг ўзаро алоқаси инсон онги (онглилик ва онгсизлик) ва хулқ-атворида (эффектив ва аффектив) намоён бўлиши очиб берилган, ижтимоий менталитет тушунчасининг муаллиф талқини таклиф этилган;
маданий янгиликлар  инсонларда янги ментал хусусият шаклида (сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий соҳада) ижтимоий муаммоларга ечим сифатида пайдо бўлиши, сўнгра жамоа менталитетига айланиши очиб берилган;
ижтимоий менталитетнинг этномаданий мўлжал (эмоционал ва хулқ-атворга оид) давлат сиёсати ва миллий ғоя билан боғлиқ онг ҳолати эканлиги илмий асосланган;  
тафаккур инерциясининг (догматик тафаккур) ижтимоий менталитетда намоён бўлиши миллий ўзликни англаш (тил, урф-одатлар, анъаналар, маданият), миллий  ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш билан боғлиқлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давр руҳи ўзгаришларининг ижтимоий менталитетга таъсирининг таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
менталлик (ақл-идрок қобилияти) ва менталитет (тафаккур тарзи, миллий характер)  тушунчаларининг ўзаро алоқаси  инсон онги (онглилик ва онгсизлик) ва хулқ-атворида (эффектив ва аффектив) намоён бўлиши ҳақидаги янгилигидан Фалсафа (қўллаш соҳаси) магистратура мутахассислиги учун тайёрланган “Герменевтика” ўқув қўлланмасининг “Ижтимоий ҳодисаларни тушунишда герменевтик ёндашувнинг ўрни” мавзусини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йил 8 октябрдаги 89-03-3789 сон маълумотномаси). Натижа ижтимоий-тарихий жараёнларни англаш, ижтимоий ҳодисаларни тушуниш, муаллифлар асарларини изоҳлаш, шу асосда ўқув қўлланманинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маданий янгиликлар инсонларда янги ментал хусусият шаклида (сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий соҳада) ижтимоий муаммоларга ечим сифатида пайдо бўлиши, сўнгра жамоа менталитетига айланиши ҳақидаги янгилигидан 2019 йил 19 мартда Президентимиз раҳбарлигида қабул қилинган  ёшларни тарбиялашдаги 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи ташаббус ижроси ва  “Ёшларга оид давлат Дастури”нинг 5-моддаси ижросини таъминлашда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ташкил этиб келинаётган тадбирларда кенг  фойдаланилди. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 30 октябрдаги 04-13/4922-сон маълумотномаси). Натижа Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашлари томонидан ўтказилган тадбирларнинг ташкилий-услубий асосларини мустаҳкамлаб, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳа ва тадбирларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилган;
ижтимоий менталитетнинг этномаданий мўлжал (эмоционал ва хулқ-атворга оид) давлат сиёсати ва миллий ғоя билан боғлиқ онг ҳолати эканлигига асосланган илмий янгилигидан “Фалсафа” бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги учун мўлжалланган “Инсон фалсафаси” дарслигининг I–боби, 1, 2-параграфлари мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йил 9 октябрдаги 89-03-3813 сон маълумотномаси).  Натижа ижтимоий менталитетнинг давлат сиёсати ва миллий ғоя билан боғлиқ онг ҳолати эканлигида билим, муомала, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, фаолиятга муносабат инсонларнинг турмуш тарзида амал қилиши ҳақидаги таҳлилий маълумотларда акс этиб, дарсликнинг мазмунини такомиллаштиришга ва таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
тафаккур инерциясининг (догматик тафаккур) ижтимоий менталитетда намоён бўлиши миллий ўзликни англаш (тил, урф-одатлар, анъаналар, маданият), миллий  ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш билан боғлиқлиги ҳақидаги таклиф ва тавсиялардан  2019 йил йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли Қарори бўйича ишлаб чиқилган Дастурнинг 7, 27, 28-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда Республика маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат Марказининг Хоразм вилояти маънавият ва маърифат бўлими мутахассислари томонидан жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот лойиҳаларини амалга ошириш ишларида фойдаланилди. (Республика маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат Марказининг 2019 йил 7 октябрдаги 02/09-1347-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши жамиятнинг сиёсий-ижтимоий тизимида шаклланган ижтимоий менталитет аҳоли турли қатламларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик туйғуси,  миллий ўзликни англаш, ватанга муҳаббат, тинчликни сақлаш, миллий ғурурни шакллантиришдаги тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish