Хаджиев Умрбек Шоназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларнинг тафаккурини шакллантиришда шарқона маънавий-ахлоқий императивларнинг ўрни», 09.00.04 –Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.1.PhD/Fal 173.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилганмуассасаноми:Урганч давлат университети.
ИКфаолияткўрсатаётганмуассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда тафаккурни шакллантиришда Шарқ маънавий-ахлоқий императивларининг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тафаккур инсонни барча соҳаларда бетакрор янгиликлар яратишга, креатив фаоллиги (яратувчи, ижодкор) ва интеллектуал салоҳиятини(ақлий, ижодий) рўёбга чиқаришга ундовчи воқелик экани илмий-фалсафий асосланган;
изланишлар билан маънавий-ахлоқий императивлар(илмий тафаккури кучли, идрок қилиш қобилиятига эга , ҳар бир кишига хос хислат,) ўртасида диалектик боғлиқлик, унинг бир-биридан фарқли(билимдонлик,креатив фаоллик, ақлий билиш, илмийлик ролининг ошиб бориши) томонлари очиб берилган;
мамлакатимизнинг инновацион ривожланиши илмий-техник изланишларга қодир ёшларни тайёрлашнинг замонавий инновацион моделларини (рационалистик усул,тизимли таҳлил метод) яратиш зарурлиги асосланган;
маънавий-ахлоқий императивларнинг(юксак маънавий ахлоқий қадриятлар)инсон ҳаётига гуманистик моҳият бахш этиш хусусияти илмий-техник янгиланишларга халақит бермаслиги яъни(тарбиявий ишлар ва илмий техник изланишларни маънавий ахлоқий талаблар билан уйғунлаштириш) бир томондан, маънавий-ахлоқий императивларнинг ижобий, иккинчи томондан, глобал интеграция талабларига мувофиқ инновацион ривожланишгаэришишни таъминлашни тақозо этаётгани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёшларнинг инновацион тафаккурини шакллантиришда шарқона маънавий-ахлоқий императивларнинг ўрни борасидаги таклиф ва тавсиялар асосида:
тафаккур инсонни барча соҳаларда бетакрор янгиликлар яратишга, креатив фаоллиги (яратувчи, ижодкор) ва интеллектуал салоҳиятини (ақлий, ижодий) рўёбга чиқаришга ундовчи воқелик эканилигига оид хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019 йилдаги иш режаси “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ролини ошириш, стартап ва ғояларини қўллаб-қувватлаш” йўналишининг 4.3-бандида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019 йил 9 сентябрдаги 3-814-сонли маълумотномаcи). Мазкур хулосалар ёш авлод дунёқарашини кенгайтиришга, инновацион тафаккур ва креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилган.
изланишлар билан маънавий-ахлоқий императивлар(илмий тафаккури кучли, идрок қилиш қобилиятига эга, ҳар бир кишига хос хислат,) ўртасида диалектик боғлиқлик, унинг бир-биридан фарқли(билимдонлик, креатив фаоллик, ақлий билиш, илмийлик ролининг ошиб бориши) томонларигаоид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йилнинг иккинчи-ярим йиллигидаги фаолиятини амалга ошириш тадбирлар дастури ҳамда Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасида кўрсатилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 27 сентябрдаги 01-12-14-4873-сонли маълумотномаси). Мазкур амалий таклифлар ва методологик тавсиялар мамлакатимиз ёшларининг инновацион тафаккури ҳамда ижтимоий креатив фаоллигини оширишга хизмат қилган.
мамлакатимизнинг инновацион ривожланиши илмий-техник изланишларга қодир ёшларни тайёрлашнинг замонавий инновацион моделларини (рационалистик усул, тизимли таҳлил метод) яратиш зарурлигигаоид илмий-амалий методологик ғоялар ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси- нинг “O`zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари (2019 йил март-июнь ойларида) сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 22 августдаги 04-25-1724-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши юзасидан берилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ёшларнинг ҳар томонлама етук, инновацион ва илмий-техник тафаккури, креатив фаоллиги ҳамда кенг дунёқараши шаклланишига хизмат қилган.
маънавий-ахлоқий императивларнинг(юксак маънавий ахлоқий қадриятлар)инсон ҳаётига гуманистик моҳият бахш этиш хусусияти илмий-техник янгиланишларга халақит бермаслиги яъни(тарбиявий ишлар ва илмий техник изланишларни маънавий ахлоқий талаблар билан уйғунлаштириш) бир томондан, маънавий-ахлоқий императивларнинг ижобий, иккинчи томондан, глобал интеграция талабларига мувофиқ инновацион ривожланишгаэришишни таъминлашни тақозо этаётганига доир илмий хулосалар ҳамда амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил иш режасининг II. Маънавий маърифий ишлар, миллатлараро тотувлик, спорт ва саломатлик йўналишининг 8-бандида кўрсатилган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ёш китобхон” республика танловини ўтказиш ҳамда 11-бандида белгиланган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва жойларда “Маърифат карвони” лойиҳасини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 22 августдаги 04-13/3902 сонли маълумономаси).Бу ёшларни мустақил фикрлашга, уларнинг ижтимоий фаоллиги ва иқтисодий-инновацион саводхонлигини оширишга, ёш авлод онгида Ватан тақдири учун дахлдорлик туйғусини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшадиган ёшлар бўлиб камол топишига хизмат қилган.