Мирзаалиев Иқболжон Мирзакаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадимги туркий мақоллар семантикаси ва стилистикаси («Девону луғати-т-турк» МАТЕРИАЛИ мисолида)”, 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil832.
Илмий раҳбар: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳмуд Кошғарий «Девону луғати-т-турк» асарида келтирилган қадимги туркий мақолларнинг семантик ва стилистик хусусиятларини илмий тадқиқ этиш, уларнинг жанр ва бадиий услуб такомили ҳамда туркий адабиёт тарихида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк»ида келтирилган қадимги туркий мақоллар семантик-стилистик жиҳатдан ўзига хослиги ҳамда асарда келтирилган мақолларнинг жанр типологияси, тарихий такомилидаги аҳамияти далилланган;
асарда келтирилган мақолларнинг қадимги халқ оғзаки ижоди ва поэтик тафаккур тарихидаги ўрни далилланган ҳамда қадимги мақоллар услуби туркий бадиий услубининг тарихий такомилидаги алоҳида ўрни борлиги исботланган;
мақоллардаги вариантлилик масаласи, унинг матн услубига таъсири, қадимги мақолларнинг ҳозирги ўзбек халқ мақоллари билан муносабати масаласи ҳамда мақолларнинг синтактик қурилиши ва унинг матн услуби билан мутаносиблиги, ўзаро боғлиқлиги асосланган;
қадимги туркий мақолларнинг лингво-поэтик хусусиятлари, уларда ишлатилган бадиий санъатларнинг мақоллар услубига таъсири далилланган;
асарда келтирилган мақолларнинг мавзу кўлами белгиланиб, уларнинг қадимги туркий халқларнинг турмуш тарзи, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётини акс эттиришдаги муҳим манбалар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Девону луғати-т-турк» асарида келтирилган қадимги туркий мақоллар семантикаси ва стилистикаси таҳлилидан олинган натижалар асосида:
қадимги туркий мақолларнинг тил билан боғлиқ жиҳатларидан олинган натижалардан Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган давлат тили масаласидаги «Телерадио бошловчилик маҳорати мезонлари, бу борада юзага келган муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзуидаги семинар-тренинг тавсияларида фойдаланилган (Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 15/459-сон маълумотномаси). Жумладан, диссертациядаги қадимги туркий мақолларнинг бугун ҳам фаол қўлланиши журналистлар нутқининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
қадимги туркий мақолларнинг тузилиши ва уларда қўлланган бадиий санъатлардан олинган илмий натижалардан ПҚ-3271 ҳамда ВМ-891 қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида янгидан ташкил этилаётган «Қадимги ёзма ёдгорликлар» ҳамда «Халқ оғзаки ижодиёти» номли экспозиция тақдимотида фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2020 йил 12 февралдаги 3/1255-443-сон маълумотномаси). Экспозицияда илмий натижанинг қўлланиши «Девону луғати-т-турк»ни ўрганишда, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган мақолларни тадқиқ этишда, ушбу меросни оммалаштириш ҳамда Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи электрон каталогини тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
қадимги туркий мақолларнинг халқ бадиий тафаккурида тутган ўрнидан олинган натижалар «Муносабат», «Тилга эътибор – элга эътибор», «Ассалом, Ўзбекистон!» туркум кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК «O‘zbekiston teleradiokanali» ДУКнинг 2019 йил 28 августдаги 01-02-1763-сон маълумотномаси). Жумладан, диссертациядаги қадимги туркий мақоллар-нинг ўзбек халқи турмуш тарзидаги ўрни, унинг халқ тафаккури билан боғлиқ жиҳатлари кўрсатувларда илгари сурилган қарашларнинг илмийлигини таъминлашга хизмат қилган.