Sayt test rejimida ishlamoqda

Кабирова Наргиза Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Раҳнавард Зарёб ҳикояларининг поэтикаси (образлар талқини, бадиий тасвир ва услуб масалалари)”, 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3-4.PhD/Fil339.
Илмий раҳбар: Маннонов Абдураҳим Муталович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Fil/Tar.21.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор; Қорабоев Сардор Юлдашевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий Афғонистон дарий ҳикоячилигининг забардаст вакили Раҳнавард Зарёбнинг ҳикоянависликдаги маҳорати, ижодининг поэтик хусусиятлари, образлар талқини, бадиий тасвир ва услуб масалаларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Раҳнавард Зарёб ҳикоялари поэтикасини тадқиқ этиш жараёнида Афғонистон дарий адабиётида ҳикоя жанрининг шаклланиши, бунда фольклор ва жаҳон адабиётининг аҳамияти, ҳикояларнинг мавзулар кўлами аниқланган ҳамда ХХ асрнинг 20-60-йиллар дарийзабон ҳикоячилигининг тараққиёт босқичлари асосланган;
Раҳнавард Зарёб ҳаёти ва ижодини белгилаб берувчи асосий асарлари тавсифланган ва ёзувчи асарларидаги образлар талқини, бадиий тасвир ва услуб масалалари ёритилган;
сюжет воқеалари ва композицион қурилишни яратиш, қаҳрамонлар образини шакллантириш ҳамда «инсон ва жамият», «инсон ва муҳит» масалаларини ёритишда ёзувчининг ўзига хос поэтик маҳорати «Мардикор», «Девор», «Қарғишга учраган шаҳар», «Оёқлар» ва бошқа ҳикоялари мисолида исботланган;
адиб ҳикояларининг мавзулар кўлами ва образлар талқинида драматизмнинг устуворлиги, қаҳрамонлар характери, қисмати, руҳияти тасвири далилланган;
ҳаётни бадиий акс эттиришда ёзувчи ижодининг услуби, ҳикояларидаги рамзий тимсоллар ва ўхшатиш, қиёслаш, сифатлаш, жонлантириш, муболаға сингари бадиий тасвир воситаларининг поэтик хусусияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Афғонистон дарий адабиёти, хусусан, Раҳнавард Зарёб ҳикояларининг поэтикаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
Афғон халқлари фольклорининг замонавий адабиётга таъсири, афғон реалистик ҳикоячилигига фольклор асарларининг ўрнига оид натижаларидан ОТ-Ф1-67 рақамли «Буюк ипак йўли минтақаси халқлари фольклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги, 89-03-4278 сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши афғон оғзаки ва ёзма адабиётида эпик жанрлар тавсифи муаммосини ҳал қилишга ёрдам берган.
Раҳнавард Зарёбнинг ҳикоянависликдаги бадиий маҳорати, образлар тизими ва бадиий тил услубларини тадқиқ қилишга бағишланган таҳлилий фикрлари ва назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» радиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бошқа эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Бедорлик», «Адабий жараён» номли радио эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканалининг 2018 йил 12 июндаги 04-25-929 сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши адабиёт ихлосмандлари, ўзбек китобхонлари ва радиотингловчилар учун маълумот беришда муҳим манба вазифасини бажарган.
Раҳнавард Зарёб асарлари ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва «Ўзбекистон-Афғонистон» дўстлик жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирни тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги, 03-07-2195 сон маълумотномаси). Олинган натижалар Раҳнавард Зарёб ҳикоялари поэтикасининг тарғиб этилиши ва Афғонистон адабий-маданий меросининг бойишидаги ўрнини ёритишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish