Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқов Илёсжон Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшлар интеллектуал маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари », 09.00.04 –Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fa1.108
Илмий раҳбар: Юлдашев Махамадилхом Мамаюнисович, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат  университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSC 30.12.2019.F.01.05 
Расмий оппонентлар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сайдалиева Нигора Зайниддиновна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшлар интеллектуал маданиятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ва уни ривожлантириш жараёнини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интеллектуал салоҳият ва фаолликнинг ёшларда шаклланиши, ривожланишининг жамият интеллектуал ҳаётидаги “миқдор” ва “сифат” ўзгаришлари динамикаси (илм-фан қадриятларининг яратилиш кўлами, гносеологик-педагогик фаолият билан боғлиқ догмалардан холос бўлиш,  янги тарихий давр контекстида маърифий инновацияларнинг ўрни)  билан алоқадорлиги  илмий асосланган; 
оиладаги ижодий муҳит, инновацион таълим, китобхонликнинг ёшлар интеллектуал маданиятини шакллантиришдаги акмеологик-гуманистик роли  (ижодий фаолиятда маънавийлик билан рационаллик уйғунлигини таъминлаш)  очиб берилган;
жамиятда интеллектуал муҳит қарор топишининг тарихий ва замонавий детерминантлари (интеллектуал маконда билимлар генерациясига маънавий, маърифий, маданий, мафкуравий соҳадаги ўзгаришларнинг таъсири) ёшлар интеллектуал маданиятини юксалтиришнинг объектив омиллари эканлиги илмий асосланган;
гносеологик фаолиятнинг аксиологик асослари ёшлар интеллектуал маданияти тизимининг муҳим компоненти бўлган илмий-ижодий масъулиятнинг (прагматик тафаккур этикаси)   эпистемологик мезони эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
интеллектуал салоҳият ва фаолликнинг ёшларда шаклланиши, ривожланишининг жамият интеллектуал ҳаётидаги “миқдор” ва “сифат” ўзгаришлари динамикаси (илм-фан қадриятларининг яратилиш кўлами, гносеологик-педагогик фаолият билан боғлиқ догмалардан холос бўлиш,  янги тарихий давр контекстида маърифий инновацияларнинг ўрни)  билан алоқадорлигига  оид хулосалардан 2018 йил 16-22 февраль кунлари “Ёш китобхон” танловининг Республика босқичини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 16 сентябрдаги 04-13/4232-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши ёшларнинг интеллектуал маданиятга нисбатан ижобий муносабатининг шаклланиши, ёшлар ўртасида интеллектуал фаолликнинг янада ортиб боришига хизмат қилган;
оиладаги ижодий муҳит, инновацион таълим, китобхонликнинг ёшлар интеллектуал маданиятини шакллантиришдаги акмеологик-гуманистик роли  (ижодий фаолиятда маънавийлик билан рационаллик уйғунлигини таъминлаш)га доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги мажбуриятларини янада ошириш, вояга етмаганларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 47-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2019 йил 20 июндаги 20-01/19 сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан илгари сурилаётган ёшларнинг таълим олиш билан боғлиқ муаммоларига доир қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилган;
жамиятда интеллектуал муҳит қарор топишининг тарихий ва замонавий детерминантлари (интеллектуал маконда билимлар генерациясига маънавий, маърифий, маданий, мафкуравий соҳадаги ўзгаришларнинг таъсири) ёшлар интеллектуал маданиятини юксалтиришнинг объектив омиллари эканлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли 2015-2017 йилдаги “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги лойиҳа доирасида чоп этилган “Баркамол инсонни тарбиялаш – давр талаби” номли ўқув-услубий кўрсатманинг  “Шахс интеллектуал маданияти ва уни ривожлантириш масалалари” номли 4-бобини тайёрлаш ва нашр этишда фойдаланилган (2019 йил 25 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-4155-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда интеллектуал маданиятни ривожлантиришнинг тарихий ва замонавий йўналишларини аниқлашга хизмат қилган;
гносеологик фаолиятнинг аксиологик асослари ёшлар интеллектуал маданияти тизимининг муҳим компоненти бўлган илмий-ижодий масъулиятнинг (прагматик тафаккур этикаси)   эпистемологик мезони эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг 2016  йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг “Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш” деб номланган 25-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2019 йил 25 июндаги 05/1-09-238-сонли маълумотномаси). Илгари сурилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва методологик тавсиялар ёшларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш борасидаги мавжуд шарт-шароитларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish