Примов Бахриддин Абдирахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборот оқими жадаллашувининг ёшлар маънавий–ахлоқий тарбиясига таъсири” (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fa102
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассасаноми: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019.F.01.05
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғаффарова Гулчеҳра Ғуломжановна, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот, ахборот оқими жадаллашувининг ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсири жараёнларининг ижтимоий-фалсафий муаммоларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотлашган даврда интеллектуал мулк эгалари креатив фикрлаш (ижодий яратилган ижтимоий тармоқлар, сайт ва веб саҳифалар) орқали ахборотга эгалик қилиш учун сунъий интеллект яратишда регулятив (бошқарувчи ва йўл кўратувчи) вазифани бажараётганлиги очиб берилган;
умуминсоний ва миллий маънавий-ахлоқий қадриятларга асосланиб тарқатилаётган ахборотлар (ҳар бир миллатнинг урф-одат ва анъаналари, диний мутонасиблигидан келиб чиққан ҳолда) мамлакатимизда амалга ошириаётган таълим-тарбия стратегиясининг зарурий компоненти эканлиги исботланган;
узатилаётган ахборот орқали ёшлар дунёқараши ҳамда маданиятидаги кийиниш имижнинг ўзгариши, ёшлар онгига ва ахлоқий тарбиясига (ҳиссий ва руҳий ҳолати, ҳулқи ва одоби) салбий таъсир этиши ахборот қадирсизлашига олиб келиши асослаб берилган;
инсон учун зарур бўлган ва ОАВ орқали талаб қилинадиган билим ахборотни қайта тиклаш механизми (таълим ва тарбияда муҳим ахборот)ни ишга тушуриши прагматик ҳамда рационал хусусият (фойдали амалий иш ҳаракатига ва ақлий жараён) ларга ижобий таъсир этиши аниқлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот оқими жадаллашуви шароитида ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтиришга доир ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таҳлилга таклифлар асосида:
интеллектуал мулк эгалари ахборотга эгалик қилиш учун креатив фкирлаш орқали сунъий интеллект яратишда бошқарувчи (регулятив) вазифани бажараётганлиги талабаларда олиб борилган социолагик сўровлар, мавзуга доир дарс машғулоталари жараёнида зарур билим ва тажрибаларини шакллантиш орқали “Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанидан “Ғовий таҳдидларнинг йўналишлари”, “Мафкуравий фаолият миллий ғояни амалга ошириш воситаси”, “Мафкуравий таҳдид ва ахборот хавфсизлиги”, “Глобаллашув жараёнида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари”,“Тафаккур ўзгариши ва маънавий янгиланишда миллий ғоянинг роли” мавзуларни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети бакалавриат таълим йўналиши талабаларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1145-сон маълумотномаси). Ўтказилган амалий натижалар орқали талабаларда замонавий ахборот маконидаги таҳдидларнинг олдини олишда маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш бўйича тажрибаларининг ошишига хизмат қилган;
умуминсоний ва миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар ҳамда тарқатилаётган ахборотлар таълим-тарбияда бир-бирига зарурий компонент эканлиги олиб бориган маъруза ва семинар машғулотлари орқали “Илмий тадқиқот методологияси” фанидан “Илмий тадқиқотда ахборот ва ахборот технологиялари таъсири” мавзусини Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 01-07-15-1145-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларда билим ва маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан иммунитети ҳамда интеллектуаллиги ошишига кўмаклашилган;
узатилаётган ахборот орқали ёшлар маданиятидаги имижнинг ўзгариши, ёшлар онгига салбий таъсир этиши, ахборот оқими жадаллашувининг ёшлар ҳаётига гоҳ ижобий ҳамда салбий таъсирининг кучайиши, маънавий-ахлоқий таҳдидларга қарши курашишда, баркамол авлод тарбияси, аввало, унинг миллий қадриятларга содиқ ҳолда, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини юксалтириш масаласи долзарблиги, ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ҳар томонлама етук шахс бўлиб етишувида муҳим ўрин эгаллаши, миллий ахлоқий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатларини шакллантириш ҳамда миллий урф-одатларимизга салбий таъсир кўрсатувчи ахборотларнинг ғоявий-мафкуравий ўзгаришларни олдини олишда республикамиз вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ва бошқа ҳудудларидан келган тингловчиларга берилган таклиф ва тавсиялар асосида амалиёт жараёнларида қўллаш учун (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг 2019 йил 30 апрелдаги 01/95-сон маълумотномаси) керакли кўрсатма берилган;
инсон учун зарур бўлган ва ОАВ орқали талаб қилинадиган билим ахборотни қайта тиклаш механизмини ишга тушириши оқали талаба ёшларни ўқув-машғулотлар ва таълим-тарбия асосида уларнинг онгида миллий, маънавий-ахлоқий қадриятларни юксалтириш учун олиб борилган маъруза ва семинар дарс машғулотари орқали“Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” фанидан “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” мавзусини Ўзбекистон Миллий университети талабаларини ўқитиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги берилган 01-07-15-956-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий фанларнинг мазмунини бойитишга, талабалар билимини оширишга ёрдам берган;
умуминсоний ва миллий маънавий-ахлоқий қадриятларга асосланиб тарқатилаётган ахборотлар мамлакатимизда амалга ошириаётган таълим-тарбия стратегиясининг зарурий компоненти эканлиги асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифадан келиб чиқиб, ёш авлод маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар кўламини кенг миқёсда амалга ошириш учун амалий таклиф ва тавсиялар асосида амалий фаолиятда қўллаш орқали (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 20 майдаги 08/2566-сон маълумотномаси) амалиётга жорий этилган.