Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Аъзамжон Адихамжоновичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тишли тасмали узатманинг конструкцияси ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш», 05.02.02 – Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т1004.
Илмий раҳбар: Мухамедов Джобирхон, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Камолхон Аббасович, техника фанлари доктори, профессор; Собиров Холхужа Аббозович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тишли тасмали узатма конструкцияси ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тишли тасмали узатма етакланувчи шкивининг қўшимча буралиш бурчагини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода шкив таркибидаги қайишқоқ элементнинг деформацияланишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
етакланувчи шкиви таркибли бўлган тасмали узатмаларнинг ҳаракат барқарорлигини белгилайдиган нотекислик коэффициентини аниқлайдиган аналитик ифода такомиллаштирилган;
узатиш механизмида етакланувчи шкиви таркибли бўлган тишли тасмали узатма билан жиҳозланган тўрт массали машина агрегатининг ҳисоб схемаси ва математик модели ишлаб чиқилган;
қия тишли тасмали узатма тасмасининг қайишқоқлигини инобатга олган ҳолда илашиш барқарорлигини таъминлайдиган қопланиш коэффициентини ҳисоблаш имконини берадиган аналитик ифода ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тишли тасмали узатма конструкцияси ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юритмасида тишли тасмали узатмаси бўлган комбинациялашган агрегатнинг конструкцияси “BMKB-Agromash” АЖда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 02/020-3462-сон маълумотномаси). Натижада комбинациялашган агрегатнинг саноат нусхасини ишлаб чиқиш имконини берган;
тупроққа экиш олдидан ишлов берадиган ва майда уруғли сабзавот экинларини экадиган комбинациялашган агрегат узатиш механизмидаги тишли тасмали узатманинг етакланувчи шкиви таркибига резина материалини қўллаган ҳолда “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш” илмий-тадқиқот институти синов далаларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 02/020-3462-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг уваланиш сифати (25 мм дан кичик фракциялар миқдори) 85,68% ни, тупроқ зичлиги 0-5 см қатламдаги 1,10 г/см3 ва 5-10 см қатламдаги 1,14 г/см3 ни ҳамда ёнилғи сарфи 10 кг/га бўлишини таъминлаш имкони яратилган;
такомиллаштирилган узатиш механизми ва бир ўтишда тупроққа экиш олдидан ишлов берадиган ва майда уруғли сабзавот экинларини экадиган комбинациялашган агрегат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти Наманган, Норин ва Чуст туманларидаги “Кумуштола ёғдуси”, “Қўшчек Оқ олтини” ва “Муроджон Шералиев” фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 02/020-3462-сон маълумотномаси). Натижада комбинациялашган агрегат белгиланган технологик жараёнларни тўлиқ бажарган ҳамда унинг агротехник кўрсаткичлари, яъни тупроқ таркибидаги ўлчами 10 мм дан фракциялар миқдори 77,1-86,7%, уруғларни экиш кенглиги 40 см, ишлов бериш чуқурлиги 6-8 см, бегона ўтларнинг йўқотилиши 90-95% ва уруғларни кўмилиш чуқурлиги 1,2-1,4 см ни бўлишини таъминлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish