Мирзалиев Санжар Махаматжан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мобил гидравлик машиналари энергия самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш”, 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т953.
Илмий раҳбар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Алибоев Бахтиёр Абдурахмонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мобил машиналардаги гидравлик тизимнинг энергия самарадорлигини оширувчи усулини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
напор линиясидаги суюқликнинг босимини камайтиришга қаратилган гидротақсимлагич золотниги ва насос иш ҳажмини бошқаришни ҳисобга олиб, аналитик боғлиқлик ишлаб чиқилган;
золотник жуфтлигининг энергия самарадор иш режимини ҳисобга олувчи математик модели ва тенгламаси ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан ҳажмли насос ва гидротақсимлагич золотнигини синхрон бошқаришда кўтариш гидроюритмасининг тезкорлигини ҳисобга олувчи усули ишлаб чиқилган;
насос босим захирасини камайтириш учун икки қисмга бўлинган золотникли гидротақсимлагичдаги оқим ва босимнинг золотник силжишни инобатга олувчи боғлиқлик ифодаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мобил гидравлик машиналарнинг энергия самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлардан олинган натижалар асосида:
гидротақсимлагичнинг золотнигини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»га жорий этилган (“O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 11 сентябрдаги СХ-19-08/1541-сон маълумотномаси). Натижада TTZ 100HC тракторининг гидротақсимлагичининг ўзгартирилган конструкциясида напор линиясидаги босимни 15-20% га камайтиришга имкон берган;
TTZ 100HC тракторининг PVG32 модификацияланган гидротақсимлагичи золотниклари жуфтлигининг шакли ва параметрлари «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»га жорий этилган (“O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 11 сентябрдаги СХ-19-08/1541-сон маълумотномаси). Натижада трактор ёнилғи сарфи 17% гача камайган;
насос ишчи ҳажмини синхрон бошқарилиши дастури «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»га жорий этилган (“O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 11 сентябрдаги СХ-19-08/1541-сон маълумотномаси). Натижада цилиндрик кўтариш механизмининг ҳаракатланиш вақтидаги фарқ 150 мс дан 35 мс гача қисқаришига олиб келиб, тракторнинг кўтариш механизми реакция вақти 4 мартага ортган;
PVG32 золотнигини икки қисмга бўлиш ва уни электрогидравлик бошқарилиши алгоритми «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази»га жорий этилган (“O‘ZAGROTEXSANOATXOLDING” АЖнинг 2019 йил 11 сентябрдаги СХ-19-08/1541-сон маълумотномаси). Натижада TTZ 100HC тракторида насос босим захираси 0.4-1 МПа гача камайган.