Ахмедов Акром Бурхановичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:“Пластина ва ясси қобиқларнинг ноклассик масалаларини сонли ечиш усулларини ишлаб чиқиш”, ихтисослик шифри - 01.02.04 – Деформацияланувчи қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: физика-математика фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5. FM 136.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.T/FM.02.02 рақамли илмий кенгаш
Илмий маслаҳатчи: Рашидов Турсунбой, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдусатторов Абдусамат Абдусатторович, техника фанлари доктори, профессор; Хусанов Бахтиёр Эргашбоевич, физика–математика фанлари доктори, профессор; Сафаров Исмоил Иброхимович, физика–математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пластина ва ясси қобиқларнинг ноклассик масалалари сонли ечиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дифференциал операторлари қўшма ва қўшма бўлмаган спектрал масалаларини сонли ечиш усули ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган вариацион яқинлашиш ва дифференциал кўчириш усуллари ишлаб чиқилган;
мураккаб шаклли юк кўтарувчи конструкциялардаги ўта ҳавфли ички кучланиш соҳалари аниқланган ва ушбу ҳолатларни бартараф этиш усуллари ишлаб чиқилган;
ўта баланд иншоотларда динамик сўндиргичлар ёрдамида резонанс амплитудаларини икки баробар камайтириш усули ишлаб чиқилган;
пластинанинг маҳкамланиш усулига мос аэродинамик флаттер ҳодисасида критик тезликлар бир неча ўн баробарга фарқланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мураккаб шаклли ясси қобиқлар ва мураккаб шаклли пластиналар учун спектрал масалаларни сонли ечиш бўйича олинган натижалар 15-026 «Юк таъсиридаги авиация иншоотларини чекли элементлар усулида автоматлаштирилган лойиҳалаштиришни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш» грант лойиҳасида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган самолётларнинг юк кўтарувчи элементлари мустаҳкамлигини аниқлашда қўлланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 2 июндаги 0313/348 сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мураккаб шаклли соҳаларни изопериметрик координата системаси ёрдамида анъанавий сохаларга акслантириш орқали самолётларнинг қанотлари, химикат учун мўлжалланган баклари ва шпангоутларининг устиворлиги ва мустаҳкамлигини ҳисоблаш аниқлигини 30–35% га ошириш имконини берган.