Маликов Зафар Маматкуловичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:- “Аэродинамика жараёнлари асосида юқори самарали марказдан қочма чанг тутгичларни ишлаб чиқиш”, ихтисослик шифри - 01.02.05 – Суюқлик ва газ механикаси (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: физика-математика фанлари номзоди.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.1.Т463.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.T/FM.02.02 рақамли илмий кенгаш қошидаги бир марталик кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор; Шокиров Анвар Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Василевский Эдуард Борисович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кўп муҳитли оқимларнинг аэродинамика назарияси асосида юқори самарали чанг тутгичлар ҳамда чанг шароитида ишловчи транспорт воситалари ва махсус техникаларнинг ички ёнув двигателлари учун ҳаво тозалагичларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шнекли чанг тутгичининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
автомашиналарнинг двигателлари учун марказдан қочма куч асосида ишлайдиган ҳаво тозалагич конструкцияси ишлаб чиқилган;
чанг тутгичдаги ҳаво оқимининг аэродинамик параметрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
аэрозолли оқимдаги мураккаб иссиқлик ва масса алмашув жараёнларининг математик модели кинетика назарияси асосида такомиллаштирилган;
чанг тутгичнинг самарадорлиги ва аэродинамик қаршилигини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
чанг тутгичининг оптимал параметрларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Марказданқочма чанг тутгичлар ва ҳаво тозалагичлардаги аэродинамика жараёнларини тадқиқоти бўйича олинган илмий таклифлар асосида:
шнекли саноат чанг тутгичлари Олмалиқ кон-металлургия комбинати акционерлик жамиятининг “Оҳак заводи” га татбиқ этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг 2015 йил 18 ноябрдаги ФМ-7222-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган шнекли саноат чанг тутгичларининг самарадорлиги мавжуд чанг тутгичларга нисбатан 15 -16% га ортган ва йилига 210-243 тонна оҳак чангини қўшимча ушлаб қолишга имкон яратган.
ички ёнув двигателлар учун ишлаб чиқилган ҳаво тозалагичлар Олмалиқ кон-металлургия комбинати акционерлик жамиятининг Ангрен шахталарида қўлланиладиган машиналарга, Навоий кон-металлургия комбинатида ишлатиладиган оғир юк ташувчи БелАЗ самосвалларига ва тепловозларига ўрнатилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати акциянерлик жамиятининг 2015 йил 18 ноябрдаги ФМ-7222-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган ҳаво тозалагичлар транспорт воситалардаги двигателларнинг хизмат муддатини 2 марта ортишига имкон берган.