Президент Ш. Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
❗️Ҳужжатдан парча:
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
? 2020 йил 31 декабрга қадар 1-иловага* мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгилансин.
?Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олиб кириладиган
хомашё, материаллар, аксессуарлар ва бутловчи қисмларнинг нархини пасайтиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
?Жорий йилнинг март–июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилсин.
❗️Белгилансинки, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
✅ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида
бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилсин.
Манба: https://t.me/koronavirusinfouz