Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукадиров Абдужалил Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сульфидли мис концентратларни қайтарувчи печда эритишнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1308.
Илмий раҳбар: Якубов Махмуджон Махамаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Хусан Раззакович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пирометаллургия усули билан мис ишлаб чиқариш теxнологиясини такомиллаштириш, миснинг унимдорлигини ошириш, яллиғ-қайтарувчи печида ҳосил бўлган шлаклар таркибида мисни камайтириш ва уларни кейинчалик қурилиш материаллари саноатида ишлатилишини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
12500С температурада қаттиқ углерод иштирокида темир-силикат эритмаларидан магнетит-темир оксидининг тикланиши ўрганилиб, тикланиш кинетик жараённинг дастлабки 5 дақиқасида ўтиши ва шу вақт ичида 50% магнетитнинг тикланиши аниқланган;
қаттиқ углерод, металл темир ва углеродли темир каби материалларнинг қайтарилиш қобилиятини шлакдаги магнетитта татбиқ қилишда ушбу модель учун синтез қилинган шлакнинг таркиби (масс. %: Fe3О4 - 20, Si2 - 25, FeО – 55) ва энг самарали углеродли темир (чугун) эканлиги аниқланган;
руx ишлаб чиқаришнинг саноат чиқиндилари клинкер таркибида 50% дан ортиқ миқдорда углеродли темир ва қаттиқ углерод каби шлакдаги магнетитнинг тикланувчи моддалари мавжудлиги клинкердан олтин, кумуш  ажратиб олинишининг 95% ни ташкил қилиши аниқланган;
яллиғ-қайтарувчи печда сулфидли мис концентратларини эритишнинг самарали теxнологияси ишлаб чиқилган ҳамда мис унумдорлигининг ошиши ва ташландиқ шлаклардаги мис миқдорининг камайишига эришиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сульфидли мис концентратларини қайтарувчи печда эритишнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сулфидли мис концентратларини эритувчи печда эритиш теxнологиясининг такомиллаштирилган теxнологияси учун Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IАР 04714, 2010 й.). Натижада металл ажратиб олинишни 1,1% га ошириш имконини берган;
рух ишлаб чиқариш саноат чиқиндиси бўлган клинкер ёрдамида конвертер шлакдаги магнититни тиклаш технологияси «Олмалиқ КМК»АЖда мис эритиш заводида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 5 декабрдаги АИ-08833-сон маълумотномаси). Натижада, ташландик шлаклар билан металлар йўқотилишини камайтириш ҳамда печнинг пастки қисмида магнетит қоплама пайдо бўлиш ҳавфини йўқатиш ва эритиш печининг xизмат муддатини икки баравар узайтириш имконини берган;
чиқиндисиз, энергия- ва ресурстежамкор мис ишлаб чиқариш теxнологияси «Олмалиқ КМК»АЖда мис эритиш заводида жорий этилган («Олмалиқ КМК»АЖнинг2019 йил 5 декабрдаги АИ-08833-сон маълумотномаси). Натижада  миснинг унимдорлигини 1,15 фоизга ошириш ва шлакдаги мис таркибини 0,45–0,70% дан 0,4 % пасайтириш, қурилиш материали сифатида ишлатиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish