Ўринов Улуғбек Комилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбонилазот сақловчи мономерлар ва улар асосида (со)полимерлар олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/T298.
Илмий маслаҳатчи: Максумова Ойтўра Ситдиқовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Гаппар Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор; Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карбонилазот сақловчи мономерлар ҳосил бўлиши ва улар асосида полимер ва сополимерлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфолин, эпихлоргидрин, акрил ва метакрил кислоталари асосида таркибида карбонил гуруҳи билан бир қаторда углерод-углерод қўш боғли карбонилазот сақловчи мономерлар олинган;
морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган янги мономер - 3-хлор-1-морфолил-изопропилакрилатнинг радикал полимерланиш кинетик қонуниятлари ва жараённинг технологик параметрлари аниқланган;
3-хлор-1-морфолил-изопропилакрилат билан акрил кислотани сополимерланиш реакцияси натижасида плёнка ҳосил қилувчи, сувда эрувчан сополимерлар олинган ва улар асосида кумуш ва мисли металлорганик бирикмалар ҳосил бўлиши аниқланган;
морфолин билан эпихлоргидринни ўз-ўзидан полимерланиш жараёни ва жараённинг кинетик параметрлари: реакциянинг бошланғич реагентлар бўйича тартиби, полимерланиш реакциясининг фаолланиш энергияси аниқланган;
мочевина асосида янги моно- ва диалмашинган ҳосилалар олинган;
меламин синтези учун Al2O3 ва FeCl3+CaCl2 тузлари асосида катализаторлар олиш таркиби ва усули аниқланган;
морфолин фрагменти мавжуд бўлган полифункционал бирикмаларнинг олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Морфолин билан эпихлоргидриннинг ўз-ўзидан полимерланиш реакцияси натижасида таркибида карбонилазот сақлаган олигомерлар ҳосил бўлиши технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
морфолин ва эпихлоргидрин асосида олигомер олиш техник шароити «OʻzSTANDART» агентлиги томонидан тасдиқланган (Tsh 14825224-05:2019). Натижада морфолин ва эпихлоргидрин асосида олигомер олиш имконини берган;
морфолин ва эпихлоргидрин асосида олигомер олиш технологияси «Еlastomer plastik» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Oʻzkimyosanoat» AJнинг 2019 йил 28 октябрдаги 1-6650-сон маълумотномаси). Натижада морфолин ва эпихлоргидрин асосида олигомер ишлаб чиқариш имконини берган;
морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган олигомер «Uskunasozlash servis» МЧЖ, «Elostomer-plastik» МЧЖ ва «Moʻyna hunarmand» МЧЖда амалиётга жорий этилган («O’zkimyosanoat» АЖнинг 2019 йил 28 октябрдаги 1-6650-сон маълумотномаси). Натижада мўйначиликда ишлатилувчи хориждан келтириладиган вантерхам антибактериал моддасини 100% алмаштириш имконини берган.