Абсаламов Акрам Толлибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий банк пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3.PhD/Iqt329.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шарбат Зулфикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ортиқов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида Марказий банк пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фоиз ставка каналининг пул бозоридаги фоиз ставкаларига таъсирини ошириш мақсадида Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлари, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ҳамда овернайт кредитларини жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банклари ва бошқа иқтисодий субъектлар учун ўзларининг иқтисодий операцияларини амалга ошириш мақсадида Марказий банк асосий фоиз ставкасини ва унинг коридорини белгилаш асосланган;
иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида банкларга қисқа муддатли (одатда 2 хафталик) кредитлар тақдим этиш таклиф қилинган;
миллий валюта айирбошлаш курсини шакллантиришда тижорат банкларнинг биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида маркет-мейкер сифатидаги ролини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий банк пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмини такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида:
марказий банк фоиз ставкасининг пул бозоридаги фоиз ставкаларига таъсирини ошириш мақсадида бозор инструментлари, шу жумладан Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлари, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ҳамда овернайт кредитларини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877- сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2020 йил 13 февралдаги 08-12/69-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фоиз ставка каналининг пул бозоридаги реал фоиз ставкаларга таъсири таъминланган;
тижорат банклари ва бошқа иқтисодий субъектлар учун ўзларининг иқтисодий операцияларини амалга ошириш мақсадида Марказий банк асосий фоиз ставкасини ва унинг коридорини белгилаш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли Фармонида ўз аксини топган (АТБ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 23 декабрдаги 04/6075-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фоиз ставка каналининг банклар ликвидлилигига таъсири янада кучайишига эришилган;
иқтисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида банкларга аукцион йўли билан қисқа муддатли (одатда 2 хафталик) кредитлар тақдим этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли Фармонида ўз аксини топган (АТБ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 23 декабрдаги 04/6075-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фоиз ставка канали орқали пул бозоридаги ҳолатга ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини янада кучайишига эришилган;
Биржа ва биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларининг валюта бозорида миллий валюта айирбошлаш курсини шакллантиришда маркет-мейкер сифатидаги ролини ошириш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сонли Фармонида ўз аксини топган (АТБ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 23 декабрдаги 04/6075-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фоиз ставка каналининг фаолиятига тўсқинлик қилаётган Марказий банк томонидан валюта интервенциясини ўтказиш ҳамда валюта курсини тартибга солиш каби муаммолар бартараф этилган.