Ғиёсов Азизбек Аъзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Юридик шахсларнинг солиқ қарздорлигини камайтириш йўллари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt833.
Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университетиDSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ўрмонов Жаҳонгир Жалолиддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юридик шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларини камайтиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қўшилган қиймат солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ставкаларини пасайтириш орқали юридик шахсларнинг солиқ қарздорлигини камайтириш асосланган;
солиқларниyu муддатида тўланмаганлиги учун пеня миқдори қарздорликнинг ҳосил бўлиши сабаблари ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашга таъсир даражасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган;
солиқ қарздорлигини солиқ тўловчининг мол-мулки ҳисобидан суд тартибида ундиришнинг амалдаги механизмини, солиқ тўловчи қарздорликни тан олган тақдирда, унинг мулки ҳисобидан ундиришни солиқ органи раҳбарининг қарори асосида амалга ошириш таклифи асосланган;
муддатида тўланмаган солиқлар учун амалдаги табақалаштирилган пеня миқдорини инфляция омилини ҳисобга олган ҳолда Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб белгилаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юридик шахсларнингсолиқ қарздорлигини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқ қарздорлиги юқори бўлган қўшилган қиймат солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ставкаларини пасайтириш орқали қарздорликпайдо бўлишининголдини олиш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 22 октябрдаги 16-30325-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, корхоналар ихтиёрида қолган маблағлар ҳисобига тўлов қобилияти ошади ва қарздорликнинг келиб чиқиши бартараф этилган;
солиқларниyu муддатида тўланмаганлиги учун пеня миқдори қарздорликнинг ҳосил бўлиши сабаблари ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашга таъсири даражасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 22 октябрдаги 16-30325-сон маълумотномаси). Натижада, қарздорликнинг пайдо бўлиши сабабларидан келиб чиқиб пенянинг таъсирини оптималлаштириш орқали тўлов интизоми янада мустаҳкамланган;
солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинган тақдирда, солиқ органининг қарори асосида мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундирилиши бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси янги таҳриридаги Солиқ кодексининг 123-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1февралдаги 12-03383-сон маълумотномаси). Натижада, солиқ тўловчиларнинг қарздорликларини мол-мулк ҳисобидан ундириш механизми янада такомиллашган;
солиқларни тўлаш муддати кечиктирилгани учун ҳисобланадиган пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасининг уч юздан бирига тенг фоизларда белгиланиши юзасидан берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси янги таҳриридаги Солиқ кодексининг 110-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1февралдаги 12-03383-сон маълумотномаси). Натижада, пеня миқдорини мамлакатда инфляция кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб бирхиллаштириш имконияти яратилган.